Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 13-тур ўйинлари 1 ноябрь, якшанба куни якунланди.
«Тамбов» жамоаси ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди. Дастлаб москваликлар 8-дақиқада Даниил Лесовойнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари сафида иккита четлатиш содир бўлди. Аввалига Антон Килин иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Гурам Тетрашвили очиқдан-очиқ қўполлиги учун қизилга лойиқ кўрилди.
64-дақиқада мезбонлар пенальти ишлаб олишга эришди, уни Герман Онугха муваффақиятли ижро этди. Шундан кейин ташаббус тўлиқ пойтахт жамоасига ўтди. Сўнгги дақиқаларда энди «Тамбов» дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Николай Комличенко аниқ бажарди. Сўнгги ҳужум вақтида майдон эгалари яна бир бор пенальти ишлаб олди, бироқ Онугха бу сафар мўлжалдан адашди.
Ушбу баҳсда «Тамбов»да ижарада ўйнаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов захирада қолди.
«Зенит» сафарда «Химки»ни таслим этди. ЦСКА эса Алан Загоевнинг голи эвазига «Ротор»ни енгди ва мусобақа пешқадамига айланди.
РПЛ
13-тур баҳслари
1 ноябрь, якшанба
«Тамбов» — «Динамо» 1:2
Голлар: 0:1 – 8 Лесовой, 1:1 – 64, пенальти Онугха, 1:2 – 90+3, пенальти Комличенко.Четлатишлар: Килин (54), Тетрашвили (59) — «Тамбов».
«Уфа» — «Урал» 1:2
Голлар: 0:1 – 27 Бикфалви, 0:2 – 38, пенальти Бикфалви, 1:2 – 61 Андрич.«Химки» — «Зенит» 0:2
Голлар: 0:1 – 18 Мостовой, 0:2 – 78 Ерохин.«Ротор» — ЦСКА 0:1
Гол: 0:1 – 41 Загоев.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)