• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимликларнинг «Яширин иқтисодиётни қисқартиришда – жамоатчилик ролини ошириш» ғоясини 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб жорий этиш бўйича қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

    Биринчидан, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари бошчилигида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда қурилиш соҳасида яширин фаолиятни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

    • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари асосида депутатлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, солиқ, меҳнат, статистика, ички ишлар, қурилиш назорати ва бошқа давлат органлари ходимлари, нодавлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат қурилиш ташкилотларида яширин фаолиятни қисқартириш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади;
    • солиқ, меҳнат ва статистика органларининг маълумотларига асосан ходимлар сони, иш ҳақи фонди ва ижтимоий солиқларга тортиладиган базани яшириши эҳтимоли бор қурилиш ташкилотларини йирик, ўрта ва кичик корхоналарга таснифлаш ва уларнинг алоҳида рўйхатлари шакллантирилади;
    • ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган рўйхатларга асосан қурилиш ташкилотларида ўрганиш режа-жадваллари тасдиқланади.
    Иккинчидан, ишчи гуруҳлар томонидан қурилиш ташкилотлари, уларнинг субпудрат корхоналарида ишлаётган ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, ходимларга иш ҳақини ҳисоблаш, иш ҳақидан солиқлар ва ижтимоий тўловлар тўланиши ҳолати ўрганилади. Тадбирлар жараёнида:
    • қурилиш ташкилотида ҳақиқатда ишлаётган ишчилар ва ходимлар сонини штат жадвалидаги ходимлар сони билан солиштириш, улар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги, электрон меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилганлиги, тегишли маълумотларнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» электрон дастури базасида тўлиқ акс эттирилганлиги;
    • қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиш-монтаж ишларини бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга (2, 3-шакл ва илова қилинадиган ҳисоб жадваллари) асосан тўланиши лозим бўлган ва амалда тўланган иш ҳақини солиштириш, солиқ органлари маълумотига асосан иш ҳақидан даромад солиғи ва иш ҳақи фондидан ижтимоий тўловлар ундирилганлиги ҳолати;
    • марказлашган маблағлар ҳисобидан қурилаётган объектлар, жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой, саноат ва бошқа тармоқлар объектлари қурилишида иштирок этаётган корхоналарга алоҳида эътибор қаратилади, айниқса, қурилиш материаллари ва бошқа харажатлар ҳисобига норасмий иш ҳақи тўловларини тўлаш ҳолатлари мавжудлиги ўрганилади.
    Учинчидан, аниқланган яширин фаолиятни бартараф этиш бўйича қурилиш ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилади, жумладан:
    • норасмий ишчилар расмийлаштирилади, меҳнат қонунчилигига асосан меҳнат шартномаси ва электрон меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилади, улар тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими электрон дастурига киритилади;
    • меҳнат ва солиқ қонунчилигига асосан иш ҳақи миқдори тўғри ўрнатилиши ва ўз вақтида тўланиши, иш ҳақидан даромад солиғи ва ижтимоий суғурта тўловлари тўлиқ тўланиши бўйича ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилади;
    • аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қурилиш ташкилотларига бир ой муддат берилади.
    Тўртинчидан, ишчи гуруҳлар томонидан огоҳлантирилишига ва профилактик тадбирлар ўтказилишига қарамай қонунбузарлик ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этишдан бош тортган субъектларга нисбатан маъмурий иш ҳужжатларини расмийлаштириш учун зарур маълумотлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда тегишли солиқларни ҳисоблаш учун Давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

    Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда қурилиш соҳасида солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя этишни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқади ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Мазкур тартибда солиқ органларига марказлашган инвестициялар ҳисобига қурилишни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисоб-фактура орқали ҳисоб-китоб қилиш ва ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаганда смета ҳужжатларида кўзда тутилган харажатлардан шу жумладан, қурилиш, қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича смета ҳужжатларида кўрсатилган иш ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда солиқларни ҳисоблаш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

    Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилинади:

    а) Давлат солиқ қўмитаси томонидан Қурилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

    Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади;

    б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

    • субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;
    • ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади;
    в) қурилиш ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган ҳолатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

    Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат этилади. Бунда:

    • ўзини ўзи банд қилган шахслар қурилиш объектларига президентнинг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарорида белгиланган мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафел териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ишлари, электрик, сантехник) бўйича жалб қилинади;
    • ўзини ўзи банд қилган шахслар қурилиш ташкилотларида хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишлаган даврида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ҳажмида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар тўлайди, уларга шартнома бўйича тўланган маблағлар ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш объекти ҳисобланмайди;
    • қурилиш ишларига жалб қилинган ўзини ўзи банд қилган шахслар лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан умумий қурилиш ишларининг ҳар бир тури бўйича қурилиш ҳажмларини бажариш учун талаб этиладиган ишчилар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;
    • қурилиш ташкилоти ва ўзини ўзи банд қилган шахс ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномаси қурилиш объекти жойлашган туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтказилади;
    • иш берувчи томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни қурилиш ишларига жалб қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши ва ўқитилиши, билимлари текширилиши лозим;
    • ўзини ўзи банд қилган шахсларни қурилиш ишларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаш иш берувчи зиммасига юклатилади.
    Белгиланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
    • қурилиш ташкилотлари томонидан қурилаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларидан кам иш ҳақи ҳисобланган тақдирда, солиқ органлари иш ҳақидан олинадиган солиқларни лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб ҳисобланади;
    • қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилишда умумий иш ҳақи суммасининг ушбу объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилгандан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганлиги солиқ органларга тақдим этилган ҳисоботлар асосида таҳлил қилинади;
    • қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилишда умумий фойдаланилган қурилиш материаллари суммасининг ушбу объектга тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилганидан кам миқдорда фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлар солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб тан олинади.
    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармонни имзолаганди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев фармонига асосан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича чоралар белгиланди
    • Сингапур компанияси Тошкент вилоятида Нурафшон Cитй қуради
    • Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нукус марказини қайта қуриш лойиҳасини Шавкат Мирзиёевга тақдим этди

    31.10.2020, 23:58   Изоҳ (0)   16627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: «Коронавирусга чалинганларда таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши борасидаги саволга аниқ жавоб йўқ»

    31.10.2020, 22:57

    Деҳқонободдаги қурилишда бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этди

    31.10.2020, 21:14

    Ўзбекистонда ниқоб тақиш талаби нега сақланиб қолмоқда? Коронавирусга қарши кураш штаби вакили жавоб берди

    31.10.2020, 20:11

    «Ўзбекистон халқи билан ёнма-ён ишлаш АҚШ учун катта шараф». АҚШ ва Ўзбекистон қўшма баёнот эълон қилди

    31.10.2020, 19:10

    Тошкентдаги тадбиркорлар газ таъминотидан узилаётгани тўғрисида огоҳлантирилди

    31.10.2020, 18:36

    Урганчда банкдан қарийб 23 минг доллар ўғирлаган шахс ушланди

    31.10.2020, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.