• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Матоли ниқоб тиббий ниқобдан яхшироқми? У нимадан тикилиши лозим? Ундан қандай фойдаланиш керак?

    Соғлиқни сақлаш билан шуғулланувчи кўпгина ташкилотлар тиббий муассасалар ташқарисида ҳам ниқоб тақишни тавсия этади. Бунда доим ҳам тиббий ниқоб назарда тутилмайди — кимлардир матоли ниқоблар кераклигини даъво қилади. Аммо матоли ниқоблар тиббий ниқобларга нисбатан камроқ ўрганилган, улардан қай бири самаралироқ эканлиги борасида аниқ маълумот йўқ. Кўпчилик ҳолларда экспертларнинг тавсиялари тиббий ходимларга шахсий ҳимоя воситалари етишмаслигига асосланади ва бир марталик ниқобларни улар учун қолдирган маъқул. Meduza матоли ниқоб сотиб олишга ёки тикишга қарор қилганда нималарни билиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

    Фото: Unsplash

    Фото: Unsplash

    Кўпинча тиббий ташкилотлардан ташқарида матоли ниқоб тақиш тавсия этилади

    Энг асосийси шуни ёдда тутиш керакки, тиббий муассасалардан ташқарида тақиладиган ҳар қандай ниқоблар авваламбор атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилишга қаратилган. Матоли ниқоблар уларни тақиб юрган одамларни вирусни юқтиришдан ҳимоя қилади, деб айтиш учун ҳозирда маълумотлар жуда камлик қилади.

    Расмий тавсияларда айтиладиган асосий нарса — COVID-19 симптомлари бўлмаган ва тиббий муассасаларда бўлмаган одамлар матоли ниқоб тақиши керак (агар зарур масофани сақлаш имконияти бўлмаса). Бундай тавсияларни, масалан, Американинг Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бермоқда (хавф гуруҳидаги ва симптомларга эга одамлар истисно қилинади — улар, ЖССТ фикрича, тиббий ниқоб тақиши керак). «Роспотребнадзор» тиббий эмас, айнан гигиеник ниқоб тақиш мажбуриятини юклаган.

    Буюк Британияда тиббий ёки матоли ниқоб тақиш таклиф этилмоқда. Аммо Европа касалликлар назорати ва профилактикаси маркази фикрича, тиббий ниқобни танлаган барибир яхшироқ. Ҳатто матоли ниқоб тарафдорлари ҳам COVID-19’га чалинган беморларни парвариш қилаётган ёки улар билан битта бинода яшаётган одамлар айнан тиббий ниқоб тақиши кераклигини таъкидламоқда.

    Матоли ниқоблар (назарий жиҳатдан) худди тиббий ниқоблар каби самарали бўлиши мумкин

    Тиббий ниқоблар мелтблаун ва спанбонддан қилинади. Бу материаллар номато дейилиб, улар текис юзага махсус таркибни сепиш ёрдамида яратилади. Ўз навбатида, матоли ниқоблар тўқилган иплардан қилинади.

    Тиббий ниқоблар азалдан тиббий муассасаларда ишлатилади ва уларнинг инфекцияларни тутиб қолишдаги самарадорлиги исботланган. Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи матоли ниқоблар назарий жиҳатдан самарадорлик бўйича тиббий ниқобларга таққосланиши мумкин. Аммо матоли ниқоблар тадқиқ қилинганда аксарият ҳолларда уларнинг реал ҳаётдаги самарадорлигидан кўра, ўзида вирус сақлаши мумкин бўлган томчиларни ўтказмаслик қобилияти ўрганилган. Яъни олимлар асосан ҳамма матоли ёки тиббий ниқоб таққанда нечта одам касалланишини солиштирмаган, балки мато томчини қанчалик даражада ушлаб қолишини кузатган. Баъзан синовлар учун махсус аппарат, баъзан одам қўлланилган.

    Муаммо шундаки, реал ҳаётда ниқобларни қўллашда якуний самарадорликка таъсир қилиши мумкин бўлган турли омиллар аралашиши мумкин: бундай ниқобларни тақиш одамлар учун ноқулай бўлгани сабабли улар тақиш қоидаларини эътиборсиз қолдиришидан тортиб, ниқоблар тез намланиб қолиши ва натижада самарадорлиги камайишигача. Шунинг учун бундай тадқиқотларнинг ҳар қандай натижаларига шубҳа билан қараш керак.

    Мато қанчалик қалин бўлса, шунча яхши (аммо жуда ҳам эмас)

    Қандай мато танлаш борасида аниқ бир тавсия бериш қийин, чунки турли тадқиқотларда ҳатто бир хил матолар ҳам жуда ҳар хил бўлган натижаларни кўрсатган.

    Тадқиқотларда шундоқ ҳам аниқ-равшан бўлган нарса қайта-қайта кўрсатиб берилмоқда: иплари қанчалик зич бўлса, яъни 1 сантиметрга қанчалик кўп ип тўғри келса, бу мато шунчалик кам томчи ўтказади. Устига устак, бу кўрсаткич матонинг самарадорлигига қаватлар сонига нисбатан кўпроқ таъсир ўтказади. Бошқача айтганда, масалан, икки қаватли докадан тикилган ниқобдан кўра, бир қаватли қалин матодан қилинган ниқоб яхшироқдир, ҳаттоки, иккала матода ҳам 1 сантиметрдаги жами иплар сони бир хил бўлса ҳам.

    Матоли ниқоблар самарадорлиги бўйича тадқиқотлар ҳақидаги янги мақола муаллифлари масалан, бир дюймга камида юзта ип (1 сантиметрга тахминан  39 та ип)дан иборат пахта матодан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

    Агар ниқоб томчиларни яхши фильтрламаса, унда у нафақат ёрдам бермайди, балки вазиятни ёмонлаштириши ҳам мумкин. Кичик бир тадқиқотнинг кўрсатишича, бундай мато йирик томчиларни майдалаган. Натижада томчилар ниқобсиз гапиргандагидан кўра кўпроқ миқдорда бўлган. Назарий жиҳатдан, бу зарар келтириши мумкин, чунки майдароқ томчилар ҳавода узоқроқ сақланади, пастга тушмайди ва касаллик юқтиришнинг потенциал манбаси бўлиб қолади.

    Бошқа томондан олиб қараганда, агар мато ўта қалин бўлса, у орқали нафас олиш қийин бўлади, ҳаво икки ёнбошдаги очиқ жойдан чиқиши, ниқобнинг ўзи эса тез намланиб, самарасиз бўлиб қолиши мумкин. Ниқобнинг матоси қанчалик қалинлигини тушуниш учун у орқали қараш керак — қанчалик қалин бўлса, ёруғликни шунчалик кам ўтказади.

    Ниқоб танлашда эътиборга олиш керак бўлган муҳим нарса: унда нафас чиқариш учун клапанлар бўлмаслиги керак. Матоли ниқоблар атрофдагиларни вирус тарқатувчи, аммо симптомлари бўлмаган одамдан ҳимоя қилишга қаратилган. Нафас чиқариш клапани эса чиқарилаётган ҳавони фильтрламасдан чиқаради (шунда нафас олиш осонлашади) ва одам фильтрланган ҳаводан нафас олиши учун, нафас олишда ёпилади.

    Уйда ниқоб ясамоқчи бўлсангиз, бунинг бир нечта қоидалари бор

    ЖССТ қўлбола ниқобда камида учта қаватдан фойдаланишни таклиф қилмоқда: юзга энг яқин турадигани намликни яхши сингдириши керак (масалан, пахталик мато), ташқи қавати эса аксинча бўлиши (масалан, полиэстер), ўрта қават шу иккисидан бири бўлиши керак. Американинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази олимларининг фикрича, камида икки қават матодан иборат ниқоблардан фойдаланган маъқул. Юқорида тилга олинган мақола муаллифлари пахта, муслин ва фланнел матолардан кўп қаватли (камида икки, ундан ҳам яхшиси, уч-тўрт қават) ниқоблар тикишни таклиф қилмоқда. Аммо уларни шундай бириктириш керакки, орадан бироз вақт ўтгандан кейин ҳам бемалол нафас олиш мумкин бўлсин. Ёдда тутинг: икки қават шартли докадан бир қават қалин пахта мато яхшироқ.

    Қўлбола ниқобда металл фиксатор ишлатган яхшироқ, уни масалан, оддий симдан қилиш мумкин, шунда у бурунга тиғизроқ тегиб туради. Умуман олганда, ниқоб тиғиз туриши керак (аммо чўзилмаслиги керак, акс ҳолда иплар ўртасидаги масофа катталашади). Агар ниқоб осилиб турса, уни нейлон пайпоқ бўлаги билан қоплаш таклиф этилади, бироқ эстетик жиҳатдан бу вариант ҳаммага ҳам тўғри келмайди.

    Юқорида тилган олинган мақола муаллифлари уйда ниқоб ясаш бўйича мана бу сайтда кўпроқ тавсиялар беради. Американинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази сайтида ҳамда Англия Жамоат соғлиғини сақлаш агентлиги сайтида ҳам маслаҳатлар бор.

    Ниқобдан тўғри фойдаланиш керак

    Матоли ниқоб сиз учун вирус манбасига айланиб қолмаслиги ва самарадорлигини сақлаб қолиши учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади:

    Ниқоб нам бўлиб қолса, уни ифлос қилиб қўйсангиз ёки қандайдир сабабга кўра у орқали нафас олиш қийинлашиб қолса, уни алмаштиринг. Агар ниқоб нам ва ифлос бўлса, уни ёпиладиган полиэтилен пакетга солинг. Агар ниқоб қуруқ ва тоза бўлса, уни қоғоз пакетга ёки матоли сумкага солинг. Бу Америкада бериладиган тавсиялар. ЖССТ тавсияларига кўра эса ниқобни ҳар доим полиэтилен пакетга солиш керак.

    Матоли ниқобларни ҳар куни, агар у кирланган бўлса, тез-тез ювинг. Бунда совун ёки кир ювиш кукунидан фойдаланинг. ЖССТнинг бундан ҳам қатъий тавсияларига кўра, ниқобларни 60 даражали сувда ювиш керак.

    Агар ниқобни вақтинча ечиб туриш керак бўлса, уни хавфсиз жойга қўйиш керак (қоғоз пакетга), ҳеч ким унга қараб йўталмайдиган жой бўлсин.

    Ниқобни тақиш ва ечишдан олдин ва кейин қўлларни ювинг. Бу пайтда кўз, бурун ва оғзингизга тегманг.

    Шуни унутмаслик керакки, ниқоблар — чораларнинг бир қисми холос. Ниқоб таққанман, деб 1-2 метрлик зарур масофани атайлаб бузиш тавсия этилмайди.

    31.10.2020, 23:16   Изоҳ (0)   30981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франциянинг Лион шаҳридаги грек черкови яқинида отишма юз берди. Унда православ руҳонийси яраланди

    31.10.2020, 22:15

    АҚШда биринчи бор бир суткада 100 мингдан ортиқ одамда коронавирус қайд этилди

    31.10.2020, 21:35

    Россия қандай шароитда Арманистонга ёрдам беришини маълум қилди

    31.10.2020, 20:33

    Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 28 кишига етди

    31.10.2020, 19:34

    Никол Пашинян Путиндан Россия Арманистонга қандай ёрдам кўрсатишини аниқлаб олишни сўради

    31.10.2020, 18:54

    Италия, Испания ва Польшада коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик антирекордлар янгиланди

    31.10.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофе...

    Спорт | 10 май, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.