«Барселона» президентлигига номзод Хорди Фарре Лионель Мессининг келажагига нисбатан кутилмаган баёнот билан чиқди.
Фарренинг сўзларига кўра, агар президентлик лавозимга сайланса, футболчининг клубни бир йилга тарк этишини ўйлаб кўришга тайёрлигини билдирди.
Агар Месси биздан ўзини бир йилга «Ньюэллс Олд Бойз»га қўйиб юборишини сўраса ва фаолиятини тугатиш учун «Барселона»га қайтиб келса, хурсанд бўлар эдик.Аввалроқ «Барселона» собиқ вице-президенти Эмили Руссо ҳам Мессининг ўз ватанида фаолиятини якунлаш учун Аргентина клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишда давом этаётганини айтганди.Хорди Фарре, «Барселона» президентлигига номзод
«Ньюэллс» Месси туғилган шаҳар клуби бўлиб, Лео айнан ушбу клубда илк бор миллионлар ўйинига қадам қўйган.
Изоҳ (0)