«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусни енгиб ўтди.
Туринликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, 35 ёшли португалиялик футболчининг коронвирусга топширган сўнгги тести COVID-19 га салбий хулоса берган.
Шу тариқа Роналду 19 кунлик изоляциядан сўнг сафга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду октябрь ойи бошида Португалия терма жамоаси йиғинида коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Шу туфайли футболчи А Серияда «Кротоне» ва «Верона»га қарши ўйинларни, шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Динамо Киев» ҳамда «Барселона»га қарши учрашувларни ўтказиб юборганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)