«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида «Лейпциг»га қарши кечган баҳсда (5:0) учта гол урди.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга қўшилган ҳужумчи мазкур учта голни уриш учун 27 дақиқа сарфлади. Бу Чемпионлар Лигаси (Чемпионлар Кубоги) тарихида захирадан тушган ўйинчи қайд этган энг тезкор ҳет-трик бўлди, дея маълум қилмоқда Opta.
Бу кўрсаткични Рэшфордга қадар фақат беш нафар футболчи қайд эта олган. Рэшфорд тезкорлик бўйича эса Килиан Мбаппенинг (38 дақиқа) рекордини янгилади. Шунингдек, топ-3 ликдан Валтер Пандиани (44 дақиқада) ўрин олган.
Рэшфорд ортда қолган икки турда 4 та гол урган ҳолда Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)