• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Омскда тез ёрдам коронавирус беморларини ҳудудий соғлиқни сақлаш вазирлиги биносига олиб келди. Чунки касалхоналарда уларга жой топилмади

    Омскда тез ёрдам машиналари COVID-19’га чалинган беморларни ҳудудий соғлиқни сақлаш вазирлиги биносига олиб келди, чунки касалхоналарда жой етишмаслиги туфайли уларни қабул қилишдан бош тортишди. Тиббий ходимларнинг норозилик акцияларидан кейин беморлар учун жой топилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Биринчи тез ёрдам машинаси ССВ биносига кечқурун соат тўққиздан кейин коронавирусга чалинган 70 ёшли аёлни олиб келди. Компьютер томографияси аёлнинг ўпкаси 81 фоиз зарарланганлигини кўрсатди, аммо шифохоналарда жой йўқлиги туфайли уни ётқиза олишмаган. Шифокорлар аёлни ўн соатдан ортиқ вақт давомида шаҳар бўйлаб олиб юрган. Улар ССВ раҳбари Ирина Солдатовадан беморни қаерга ётқизиш ҳақида сўраш учун муассаса биносига келган, деб ёзади «НГС Омск».

    «Биз бошқа ҳеч қаердан жавоб ололмадик, балки шу ерда бизга жавоб айтишар, деб ўйладик. Бемор аёлнинг касалхонага ётишга 100 фоиз эҳтиёжи бор, уни ўз уйимга олиб боролмайман, бу на инсоний, на тиббий жиҳатдан тўғри бўлади», — деди тез ёрдам ходимаси.

    Унинг қўшимча қилишича, беморларни олиб боришга жой топилмаслиги билан боғлиқ вазиятлар унинг кичик станциясида деярли ҳар битта сменада юз беради. Кекса беморнинг қариндошлари айтиб беришича, улар учинчи куни тез ёрдам чақирган. Бунгача аёлни компьютер томографиясига олиб боришган, аммо стационарларда уни қабул қилишдан бош тортишган.

    Кейинроқ Омск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги биносига яна иккита тез ёрдам етиб келди, деб ёзади «Комсомольская правда». «НГС Омск» маълумотларига кўра, иккинчи машинада ўпкасининг 88 фоизи зарарланган 85 ёшли эркак бўлган, уни ҳам ҳеч қайси касалхона қабул қилмаган. Учинчи машинада иккала бемор учун ҳам зарур бўлган қўшимча кислород бўлган.

    Машиналар диққатни тортиш учун сиреналарини ёққан. ССВ биносидан ҳеч ким чиқмаган, беморларнинг қариндошлари вахтадагилар билан гаплашган. Аммо кўп ўтмай тез ёрдам машиналари беморларни олиб 2-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасига жўнаган. Кейинроқ муассаса биносига полиция етиб келган.

    Омск вилояти тез ёрдам станцияси бош шифокори Максим Стуканов 2-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасида беморлар учун жой топилганини «Комсомольская правда»га тасдиқлади. «Муаммо бор эди, инкор этмаймиз: эрталабдан биз касалхоналардан бўш жой қидириб, одамларни шаҳар бўйлаб олиб юрдик. Ҳозир жойлар бўшай бошлади, 2-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасида иккита койка пайдо бўлди. Курашишда давом этамиз», — деди у.

    Коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб маълумотларига кўра, Омск вилоятида COVID-19’га чалиниш бўйича жами 15 006 та ҳолат аниқланган (улардан қарийб мингтаси — охирги ойда). 11 917 киши соғайган, 402 киши вафот этган. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланганидан кейин ҳудуд аҳолиси коронавирус стационарларида жойлар етишмаётганлиги ва тез ёрдам чақиришдаги муаммолар ҳақида маълум қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Кислород етишмаганлигидан COVID-19 беморлари вафот этгани ҳақидаги хабарлардан кейин Ростов соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди
    • Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди
    • Россияда жамоатчилик жойларида ниқоб тақиш мажбурий бўлади

    28.10.2020, 19:57   Изоҳ (0)   24543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда ўтган бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

    28.10.2020, 19:33

    Дунё бўйлаб коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва беморлар — суратларда

    28.10.2020, 18:23

    Қирғизистон парламенти спикери шифокорлар статистика учун COVID-19’дан ўлимлар сонини яширганини ошкор этди

    28.10.2020, 16:59

    Россияда қаторасига иккинчи кун COVID-19’дан ўлим ҳолатлари рекорд даражада бўлди. Бир суткада 346 киши вафот этди

    28.10.2020, 14:59

    Таиландда бир неча ойдан буён талабалар намойишга чиқмоқда. Улар конституция ўзгартирилишини ва қироллик ҳокимияти ислоҳ қилинишини талаб қилмоқда

    28.10.2020, 14:11

    АҚШ президенти сайловига бир ҳафта қолганда Трамп штабининг сайтига хакерлар ҳужум қилди

    28.10.2020, 13:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.