• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 17,1 трлн сўм ажратилади

    Ўзбекистонда 2021 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди, дея хабар бермоқда Норма.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хусусан, 2021 йилги давлат бюджетига уни амалга ошириш учун 17,1 триллион сўм, Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун 1,5 триллион сўм киритилади. Дастурни шакллантириш ва амалга ошириш доирасида соҳа вазирликларига қўшимча вазифалар юклатилди.

    Маълум қилинишича, 2021 йилдан бошлаб бундай дастурлар доирасида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун алоҳида сатрларда маблағлар назарда тутилади:

    а) ЭИЗни, КСЗни ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;

    б) туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш. 2021 йилда бунинг учун 1,4 триллион сўм ажратилади. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги ишларни амалга оширади:

    • туман марказлари, шаҳарлар ва йирик аҳоли пунктларида парк зоналарини ривожлантириш, ташқи ёритиш, суғориш ва дренаж тизимларини яратиш, шунингдек, пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш;
    • ҳар бир туман маркази ва шаҳарда камида биттадан марказий кўчани замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосида режалаштирган ҳолда мукаммал таъмирлаш.
    Дастурнинг манзилли қисмига, биринчи навбатда, аввалги йиллардан ўтувчи ва қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган объектлар, шунингдек, молиявий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли тугатилмай қолган объектлар киритилади. Шунингдек, уларни фойдаланишга топшириш учун зарур маблағлар назарда тутилади.

    Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга мазкур ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши муносабати билан, уларга йўналтириладиган марказлашган инвестиция ҳажмлари мос равишда қисқартирилади.

    Шунингдек, 2022 йилдан бошлаб эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилади.

    Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига қуйидагиларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари ўтказилди:

    • шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларининг бош режаларини;
    • қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини.
    Бундан ташқари, ҳажмли норма ижодкорлиги ишлари режалаштирилган:

    биринчидан, объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни қабул қилиш тизимини ҳамда ушбу соҳада давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий тартибларини янада такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан:

    • лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифати, ишончлилиги ва асосланганлиги ҳамда меъморий ва техник ечимларнинг мақбуллиги юзасидан лойиҳа ташкилотларининг жавобгарлигини кучайтириш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда объектнинг тавсиявий қийматини эмас, чекланган қийматини аниқ белгилаш;
    • шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва молиявий ресурслар билан таъминланмаган объектларда қуриш-монтаж ишларини амалга оширишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, тегишли ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг қурилиш жараёнига ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишига аралашувини қатъиян тақиқлаш. Зарур ҳолларда уларни жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи нормаларни қонунчиликка киритиш;
    • 2022 йил 1 январдан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги тўғрисида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг фойдаланишга рухсати олинмаган объектларни жорий сақлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратмаслик;
    • қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини жорий қилиш.
    «Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (ПИМА)« тизимини жорий этишни якунлаш кўзланмоқда. У дастлаб синов тариқасида айрим тармоқларда қўлланилади, тажриба натижалари асосида босқичма-босқич қолган соҳаларга жорий этилади.

    Ҳужжат 2020 йил 17 октябрда кучга кирган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун яна 100 млн доллар ажратилди
    • Ўзбекистонда 2021 йилда мактабларни тезкор интернетга улаш ва уларни жиҳозлаш учун 300 млрд сўм ажратилади
    • Ўзбекистонда Ёшлар медиахолдингини яратиш муҳокама қилинмоқда. Унга 46 млрд сўм ажратилади

    27.10.2020, 06:55   Изоҳ (0)   6232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулистон туманида Сирдарё–Қоракўл мактаб-интернати ўз фаолиятини бошлади (фото)

    27.10.2020, 06:41

    Тошкент ва Андижонда қарийб 10 млрд сўмлик ноқонуний транзит операциясига чек қўйилди

    27.10.2020, 06:27

    Халқ таълими вазири: «Кейинги кириш имтиҳонларида ўзбек тили бўйича грамматика эмас, тўртта кўникма тест қилинади»

    26.10.2020, 23:39

    Шавкат Мирзиёев аҳоли зич ҳудудларда қуриладиган 5 қаватли арзон уйлар лойиҳасини маъқуллади

    26.10.2020, 22:28

    Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво яна исийди

    26.10.2020, 22:13

    Тошкентдан Келесга олиб борувчи йўл таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди

    26.10.2020, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.