Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг фаолиятини якунлаши ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.
«Барча даврларнинг буюк жангчиси билан хайрлашамиз ва буюк мураббийни қарши оламиз. У янги чемпионларни тарбиялаш учун менга қўшилди», — дея ёзади Мендес ўз Instagram саҳифасида.
Ўз навбатида Ҳабиб мураббийнинг бу гапларига жавоб қайтарди.
«Бизда ёш авлод ўсиб келмоқда. Тез орада яна чўққига қайтамиз. Сенга ёрдам беришни истайманми? Мен сенга ёрдам бераман. Неча йилдан бери сенга ёрдам бериб келаман, мураббий», — дея жавоб қилди Ҳабиб.
24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.
UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)