Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дания ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир жойда тўпланиши мумкин бўлган одамлар гуруҳига қўйилган 50 кишилик чекловни 10 кишига туширди, шунингдек, соат 22:00 дан алкогол маҳсулотларини сотиш тақиқланди. Бу ҳақда The Guardian’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: LRТ

Фото: LRТ

Бундан ташқари, мамлакат фуқароларига барча турдаги жамоат жойларида, масалан, супермаркетларда ниқобда юриш мажбурияти юкланди.

Бир жойда тўпланиши мумкин бўлган иштирокчиларга қўйилган чеклов камида тўрт ҳафта давомида амалда бўлади, алкогол савдосига қўйилган чеклов ва ниқоб тақиш талаби 2 январга қадар давом этади.

«Биз касалхонага мурожаат қиладиган сонининг кескин ортиб кетишига тайёр туришимиз керак», — дейди Дания соғлиқни сақлаш вазири Магнус Хойнике. Таъкидланишича, ўтган бир сутка давомида мамлакатда 859 кишида коронавирус аниқланган.

Хойникенинг сўзларига кўра, Дания ўзининг 5,8 миллион аҳолиси учун коронавирусга қарши вакциналарни етарлича сотиб олган. Ҳукумат вакцина яратиш билан шуғулланаётган Johnson & Johnson Denmark компанияси билан битим имзолаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Данияда коронавирус билан касалланганлар сони 38,6 минг кишига етган, ҳозирга қадар 31,2 минг бемор соғайган бўлса, 697 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Болгарияда COVID-19 бўйича вазият оғирлашгани туфайли фуқароларнинг кўчада тиббий ниқоб таққан ҳолда юриши мажбурий этиб белгиланганди. Шунингдек, Словенияда ҳукумат мамлакат миқёсида эпидемия бошланганини эълон қилгани, ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланиш чеклангани ва тунги вақтларда комендантлик соати жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди