Исроил ҳамда Судан ўзаро муносабатларни меъёрлаштиришни келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Жадд Дир маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра Судан ва Исроилнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилган. Энди икки мамлакат ўзаро муносабатларнинг бошқа тафсилотларини келишиб олиши лозим.
Аввалроқ Трамп Суданни террорчиликни молиялаштирувчи давлат рўйхатидан чиқаришни сўрагани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳамда Баҳрайн ўртасида ҳам дипломатик муносабатлар қайта тикланган. Баҳрайн ташқи ишлар вазири барча соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик, минтақадаги тинчлик ва Исроил ҳамда Фаластин ўртасидаги низони ҳал этиш дипломатик муносабатларнинг асосий йўналишлари бўлишига умид билдирган.
Мавзуга доир: Дональд Трамп Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида ҳам тинчлик шартномаси имзоланишини башорат қилди
Изоҳ (0)