Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 21 КО) ўзининг навбатдаги жангини 5 декабрь куни ўтказади.
Жанг Лондонда ўтказилади. Бу ҳақида боксчининг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Катта эълон: Лўлилар қироли Бирлашган Қиролликка қайтмоқда. Лондон, 5 декабрь. Рақиб номини бироз кейинроқ эълон қиламиз. Ҳаммасидан ҳам яхшироқ қила оладиган ишимни қилиш учун рингга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман», — дея ёзди Тайсон Фьюри.
Сўнгги маълумотларга кўра, Фьюрига канадалик Саймон Кин (19-1, 18 КО) рақиблик қилиши кутилмоқда. Аввалроқ Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши учинчи жангдан воз кечганди.
Тайсоннинг промоутери Боб Арум Фьюри ва Уайлдер иштирокидаги жангни декабрь ойида ўтказишнинг иложи йўқлигини, Фьюри бу ойда жанг қилишни истаса бошқа рақиб топиш зарурлигини айтганди.
Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер иштирокидаги жангларни томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)