«Барселона» Ла Лига 7-турида «Реал»га қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Каталонларнинг учрашувдаги ягона голига Ансу Фати 8-дақиқада муаллифлик қилди.
2002 йилнинг 31 октябрида туғилган Фати «Эль-Класико»лар тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. 17 ёш-у 359 кунлик Фати бу борада «Реал» собиқ ҳужумчиси Раулнинг рекордини янгилади. Рауль 18 ёш-у 95 кунлигида «Барселона» дарвозасини ишғол қилганди.
Фати Ла Лига 2020/21 йилги мавсумидаги 5 ўйинда тўртта гол урган ҳолда лига тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)