«Бавария» Бундеслига 5-турида «Айнтрахт»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).
Мюнхенликлар жамоаси Германия чемпионати 2020/21 йилги мавсумининг дастлабки бешта турида 22 та гол уришга муваффақ бўлди ва бу борада рекордчига айланди.
Аввалги рекорд «Боруссия М»га тегишли бўлиб, мюнхенладбахликлар 1973/74 йилги мавсумда мавсум стартидаги 5 та турда 20 та тўп киритганди.
Айни дамда «Бавария» 12 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Лейпциг»дан бир очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)