Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Энди Ўзбекистон бўйлаб босма нашрлар обуначиларга скутер ва велосипедларда етказилади. Бу ҳақда АОКА ҳузурида бўлиб ўтган брифингда «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Матбуот тарқатиш» филиали директори Озодбек Ҳожиев маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«‘Ўзбекистон почтаси’ АЖ веб-сайтида онлайн обуна бўлиш имкони яратилган. Payme тўлов тизими орқали масофадан туриб тўловни амалга ошириш ҳам мумкин.

Ҳозирги кунда етказиб беришни тезлаштириш мақсадида марказлашган ҳолда обуначининг манзилига етказиб беришни такомиллаштириш бўйича турли транспорт воситалари, хусусан, электроскутерлар ҳамда велосипедлардан фойдаланиш режалаштирилган», – дейди Озодбек Ҳожиев.

Унинг қайд этишича, бу тарзда етказиб бериш Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида синовдан ўтказилмоқда. Қайд этилишича, 2021 йилдан бошлаб бутун республика бўйлаб шундай тартибда етказилади.

Шунингдек, Озодбек Ҳожиев даврий нашрларни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда уни кечикишининг олдини олиш мақсадида республикада ягона бўлган ишонч телефонлари яратилганини маълум қилди.

«Республиканинг исталган ҳудудидан даврий нашрларни олмаган обуначи ҳолат бўйича бевосита Тошкент шаҳридаги ишонч телефонимизга телефон қилса, ушбу иш назоратга олинади», – дейди Озодбек Ҳожиев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди