• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходимлари томонидан сабабсиз калтакланганини маълум қилди. Воқеага Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева муносабат билдирди

    Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходимлари уни сабабсиз калтаклаганини маълум қилиб, ўзининг Telegram каналида ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    23 октябрь куни эълон қилинган ушбу мурожаат «Вазир Бобожонов, илтимос, истеъфо беринг. Негаки сизнинг ходимларингиз фуқароларни ҳақоратлаб, калтаклашда давом этяпти. Сиз тизимни ўзгартира олмаяпсиз», сўзлари билан бошланган.

    Журналистнинг ёзишича, 23 октябрь куни тунги вақтда чорраҳадан ўтаётганида йўл ҳаракати ходими бир машинани тўхтатган. «У йўл ёқасида турган инспектор хизмат машинасига ёнма-ён, йўлнинг иккинчи йўлагига тўхтади. Инспектор эса йўлнинг учинчи йўлагидан ҳайдовчи эшиги томон юриб келаётганди. Мен йўлдаги тирбандлик ва вазиятни кўриб, аранг учинчи ва тўртинчи бўлак орасига тушиб қолдим. Шундай инспекторнинг қўли машинамнинг ўнг ён ойнасига тегиб кетди. Шу жойдан қочмай, инспектор келишини кутдим, унга йўл ўртасига сал эътибор билан чиқишини айтганим билан можаро бошланди», — дейди Алишер Рўзиохунов.

    Унинг айтишича, 6 дан ортиқ ходим ҳамма ишини қўйиб уни ўраб олган. «Инспектор ҳужжатларимни талаб қилди. Бердим. Шу орада қий-чув қилиб, ходимлар ‘буни расмийлаштир, одам урди’ деб ақл ўргата бошлади. Мен сал шокка тушдим», — дейди у.

    Шу орада журналист шаҳар ИИББда кимни таниса, қўнғироқ қилиб, англашилмовчилик билан ишни жиддийлаштираётганини тушунтирган. «Инспектор телефонимни олиб бир четга ўтиб кетди. Гўшакни нариёғидаги одам вазиятни унинг оғзидан эшитаётганди. Шу пайтдан ниқобда, ҳеч қандай таниш белгиси бўлмаган 2 нафар ходимнинг бири дубинка билан қорнимга солди. Ҳеч қандай сабаб йўқ. Айнан шу ходим менсимай, ҳақоратлаб гаплаша бошлади. Буни тушунмадим, аммо вазият кескинлашиб кетмаслиги учун хўп, ака деб тургандим. Шу хўп сўзим ҳам ёқмади шекилли. Дубинка зарбидан икки букилиб ерга ўтирдим. Қолганлар масхара қилишни бошлади. Актёр экан, тегма, ҳозир ўзига келади, деб.

    Инспектор телефонда суҳбатни тугатиб, қайтиб келди ва мен журналист эканимни қолганларга айтди. 10 дақиқадан сўнг атрофдаги ходимлари тумтарақай бўлди. Инспектор ва зудлик билан шу жойга етиб келган раҳбари мени юпатиб кечирим сўради. Мен қабул қилдим. Аммо гап уларда эмасди. Хуллас, вазир жаноблари, иккиюзламачи, ўзбошимча ва ваколатини суиистеъмол қилиб, одам урадиган, ҳақоратлайдиган ходимларингизни ислоҳ қилолмаяпсиз. Буни эплайдиган одамга ўрнингизни бўшатиб беринг», — дейди Алишер Рўзиохунов ва айби бўлган тақдирда инспектордан расмийлаштиришни 5 марта сўраганини айтган.

    Тошкент шаҳар ИИББ Алишер Рўзиохунов билан содир бўлган ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур маълумот ўрганиб чиқилиб, воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда фуқаро Алишер Рўзиохуновнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган. ИИББ, шунингдек, фуқаролардан, блогер ва журналистлардан «ўз мавқейини рўкач қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг ишларига халақит бермасликларини, ижтимоий тармоқларда ўзи билан содир бўлган воқеаларни бузиб, оммага намойиш қилмасликларини» сўраган.

    Бунга жавобан эса журналист мазкур ҳолатда ИИБ ходимларига бирор марта журналист эканим рўкач қилмагани, иш жойини тилга олинмагани ва ўзимни оддий ҳайдовчи сифатида тутганини билдирган. Шунингдек, «ИИББ мен билан юз берган ҳолат бўйича барча томон ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, деб айтяпти-ю, аввалдан хулосани ҳам тақдим этяпти. Демак, мен содир бўлган воқеани бузиб талқин этганман?», деб ёзган.

    Ушбу ҳолат бўйича Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.

    «Куни кеча журналист Алишер Рўзиохунов билан бўлиб ўтган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Журналист ўз саҳифасида ёзган гаплари рост бўлса, уни ҳақиқатан ҳам ички ишлар ходимлари дубинка билан калтаклаган бўлса, биз ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиб, масалага ойдинлик киритилишини, айбдорларга нисбатан жазо чораси қўлланилишини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан сўраймиз. Журналист томонидан қонун бузилган тақдирда ҳам унга нисбатан қўл кўтарилиши мумкин эмас. Ва қонун барча учун баробар бўлиши керак. Ушбу ҳолатни биз диққат билан кузатиб борамиз», — деган Комил Алламжонов.

    «Албатта, қонун барча учун баробар бўлиши керак. Хоҳ у оддий фуқаро, ёки журналист бўлсин, лекин хизмат вазифасидаги ходимлар одамларга қўл кўтаришига қаршимиз. Журналистларни биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қиламиз», — дея муносабат билдирди Саида Мирзиёева.

    23.10.2020, 17:36   Изоҳ (0)   73448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекинади

    23.10.2020, 17:30

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви коронавирус сабабли 2021 йилга қолдирилди

    23.10.2020, 17:11

    Наманганда ИИБ ходимлари ниқобсиз эркакни машинадан куч билан чиқариб олишга уринди (видео)

    23.10.2020, 16:59

    Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда — ССВ ҳузуридаги штаб

    23.10.2020, 16:47

    Марказий банк раиси Ўзбекистон «кўп олтин сотиб юборгани» ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

    23.10.2020, 16:12

    Нурафшонда вояга етмаган болани зўрлашда айбланаётган фуқаро суд биносидан қочиб кетди

    23.10.2020, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.