• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги Lake City, Minvera City ва Namangan Square лойиҳаларини ким қуряпти?

    Яқинда банкрот бўлган Ҳиндистоннинг Jet Airways компанияси кредиторлари консорциумнинг тикланиш режасини ҳал қилиш имкониятини топди. Бу авиаташувчи 1,2 миллиард доллар билан банкротлигини эълон қилганида қарийб олти ой ўтиб содир бўлди. Банкрот бўлгунига қадар компания Ҳиндистон ҳаво бозорида иккинчи ўринни эгаллаб келган.

    Кредиторларга қарзни ундиришга имкон берадиган режани Дубайдаги магнат Мурари Лал Жалан ва немис тадбиркори Флориан Фрич томонидан асос солинган Лондондаги Kalrock Capital инвестиция фонди тақдим этди.

    Spot нашри Forbes India томонидан тадбиркорга оид қисқа маълумотлар эълон қилинган мақоланинг муҳим жиҳатлари билан бўлишди. Тўлиқ матн билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

    Мурари Лал Жалан

    Мурари Лал Жалан
    Фото: Forbes India 

    Ранчидан Дубай орқали Тошкентга

    Нашр журналистлари Мурари Лал Жалан ҳақида маълумот қидириш асносида Ўзбекистондаги бир нечта йирик лойиҳалар билан шуғулланиб келаётган MJ Developers сайтига мурожаат қилган. Бундан ташқари, компаниянинг БААда бир нечта лойиҳаси мавжуд.

    «Афтидан, бизнесининг асосий қисми жойлашган Ўзбекистон ва БААдаги муваффақиятларига қарамай, Жалан нисбатан машҳур ёки у қадар таниқли эмас», — деб ёзади Forbes India.

    БААдаги бир нечта тадбиркор нашрга у ҳақида биринчи маротаба эшитаётганликларини билдирган.

    «Бу ердаги иш доираси жуда кичик ва ҳамма бир-бирини танийди. Бироқ у ҳақда ҳеч эшитмаган эканман», — дейди Дубайдаги Martin Consulting авиация консалтинг компанияси асосчиси ва Eastern SkyJets Dubai лойиҳаси собиқ директори Марк Мартин.

    Аммо уйида, яъни Ранчида (Ҳиндистоннинг Жарханд штати пойтахти — таҳр.) аксинча, деб ёзади Forbes India. Мурари Лал Жалан ва унинг оиласи хайрия фонди, мактаб, кинотеатрларга эгалик қилиб, шаҳардаги энг таниқли инсонлардан бири ҳисобланади.

    «Мурари Лал Жалан бизнинг жамиятдан. Биз унинг оиласини яхши биламиз. Улар бадавлат кишилар», — дейди ўзининг анонимлиги сақланишини сўраган ранчилик бизнесмен.

    Мурарининг укаси Нараян Жалан айни вақтда Брижфорд мактаби раиси ҳисобланади, шунингдек, у кам таъминланганлар учун мўлжалланган G.P. Jalan мемориал мактабини бошқариб келмоқда.

    Мурари Лал қачондир отасининг изидан бориб, қоғоз савдоси билан шуғулланган, шундан сўнг фотоқурилмалар дистрибутерлиги ва фотолабораториялар очишга ўтган.

    1990 йиллар бошида тезда парчаланаётган Собиқ Иттифоққа киришга таваккал қилган кўплаб ҳиндистонлик тадбиркорлар каби Мурари Лал бутун Россия бўйлаб фотолабораториялар тармоғини очиш учун Санкт-Петербургга йўл олган.

    Тахминан ўша вақтда мамлакатдаги ишончли ҳамкор қидириш билан шуғулланган Япониянинг Konica конгломерати унга ўзининг барча турдаги фотомаҳсулотларини Россия ва МДҲ давлатларига тарқатишни топширган.

    Кейинги йиллар давомида Мурари Лал Жалан Калькуттадаги Kanoi Paper and Industries компаниясини сотиб олиб, унинг номини Agio Paper&Industries’га ўзгартирган, Orion Techcity эгалик қиладиган 155 акрли махсус иқтисодий зонага эга Orion IT Private limited муассисига айланган.

    «Мазкур зонага 2008 йили пойдевор тошини қўйиш маросимида Ҳиндистоннинг собиқ президенти Пранаб Мукержи ҳам иштирок этган», — деб ёзади Forbes India.

    Бирлашган Араб Амирликларида Жалан кўчмас мулк соҳасидаги бизнес билан шуғулланиб, миллион квадрат футдан ортиқ ерга турар жой биноларини қурган ва кейинчалик уларни компанияларга ижарага берган. Шунингдек, у Жебель-Али порт шаҳридаги ишчилар учун ҳам бино қурган.

    Мурари Лал Жалан

    Мурари Лал Жалан
    Фото: Forbes India 

    Agio Image гуруҳи Sony, Konica Minolta ва Panasonic’нинг фотографик ва истеъмол товарларни тарқатиш ҳамда сотиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, гуруҳ таркибидан савдо ва қурилиш техникалари бўйича бизнес ҳам ўрин олган.

    Гупта оиласи билан алоқадорлиги эҳтимоли

    Бироқ ўтган йили Жаланнинг жияни ЖАРдаги катта шов-шувларга сабаб бўлган Гупта оиласи аъзосига турмушга чиққанидан сўнг оила машмашалар эпимарказида қолди, деб ёзади Forbes India.

    Ажай, Атула ва Ражеш исмли ака-укалардан иборат Гупта оиласи уран, олтин ва кўмир қазиб олиш, меҳмондўстлик, муҳандислик ишлари, ахборот технологиялари ва ОАВ билан шуғулланган мамлакатдаги энг бадавлат оилалардан бири эди. Бироқ улар 2016 йили коррупцияда айблангач мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлган.

    «Жаланнинг акаси ва унинг оиласининг оилавий муносабатлари Жаланнинг тижорий фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дейди Жаланга яқин бўлган инсонлардан бири.

    Лондондаги Kalrock Capital инвестицион фонди Жалан билан биргаликда Jet Airways’ни қайта оёққа туришига кўмаклашади. Шунингдек, маълум қилинишича, уларнинг бизнесига Гупта оиласидан ҳеч кимнинг алоқаси йўқ:

    «Консорциум фақатгина икки аъзодан иборати — Жалан ва Фрич. Барча инвестиция улардан келади. Жалан Гупта оиласининг ҳеч бир аъзоси билан иш юзасидан боғланмаган», — дейди Kalrock Capital бошқаруви аъзоси Манож Маднани.

    Мурари Лал Жаланнинг вакилининг сўзларига кўра, унинг «Жанубий Африкадаги Гупта ака-укалари билан иш бўйича ҳеч қандай алоқалари йўқ ва уни улар ёки уларга боғлиқ корхоналар билан алоқадорликда гумон қилиш мутлақо нотўғри».

    Ўзбекистондаги лойиҳалар

    Ҳозирда компания тўртта лойиҳа билан шуғулланмоқда.

    Minerva City — жаҳон талабларига жавоб берадиган мактаб, коллеж ва университетга эга Тошкентдаги мажмуа. 100 гектар ҳудудга 15 мингта хонадон, болалар боғчаси, сайр қилиш учун яшил зоналар, боғлар, болалар майдончаси, клиника, меҳмонхона, ёқилғи қуйиш шохобчаси, шопинг-марказлар, клабхаусни жойлаштириш имконини беради:

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Lake City — Тошкентдаги «Бахт» кўли базасида қурилаётган мажмуа. Лойиҳа доирасида пляжга эга сунъий кўл қурилади. Кўлнинг ўртасига худди Лас-Вегас ва Дубайдаги каби фонтан қуриш режалаштирилмоқда. Кўл атрофидан эса кафе ва ресторанлар ўрин олади. Шунингдек, бир нечта сунъий кўллар ҳам бунёд этилади:

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Bukhara Hotel — шаҳардаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона. 7 та қават, 228 та хона ва 2,75 гектар майдон. Бу ердан бассейн, спа-салон, фитнес зал, бар, ресторан, караоке ва банкет зали ўрин олади:

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Namangan Square — 18 гектар ҳудуддан офисларга эга бизнес-марказлар, реторанлар, дўконлар, спорт клублари ва турар жой бинолари ўрин олади. 325 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда қурилиш ишлари амалга оширилади, унинг ичида 1500 мингдан ортиқ квартира, 32 168 квадрат метр жойда голф майдончаси ўрин олади. Шунингдек, у ерда Iconic Towers (18 қаватли тижорий масканга эга эгизак бинолар) ва Boulevard Plaza — дўконлар, кафе, ресторанлар ва тунги бозорга эга бульвар жойлашади:

    Фото: Spot

    Фото: Spot
    23.10.2020, 18:57   Изоҳ (0)   39442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳайдовчиларни ўз машиналарини велойўлакчаларга қўймасликка чақирди

    23.10.2020, 18:10

    Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходимлари томонидан сабабсиз калтакланганини маълум қилди. Воқеага Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева муносабат билдирди

    23.10.2020, 17:36

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекинади

    23.10.2020, 17:30

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви коронавирус сабабли 2021 йилга қолдирилди

    23.10.2020, 17:11

    Наманганда ИИБ ходимлари ниқобсиз эркакни машинадан куч билан чиқариб олишга уринди (видео)

    23.10.2020, 16:59

    Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда — ССВ ҳузуридаги штаб

    23.10.2020, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.