Таниқли актёр Жан-Клод Ван Дамм ҳужжатлари билан муаммоси борлиги сабаб инъекция орқали ухлатиш йўли билан ўлдирилиши керак бўлган уч ойлик чихуахуа кучукчанинг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзади The Guardian.
Рая лақабли кучук сентябрь ойида Болгариядан Норвегиядаги янги хўжайинларига олиб келинган, бироқ маҳаллий ҳукумат ҳайвоннинг сохта паспорти сабаб уни рўйхатдан ўтказмаган. Скандинавияликлар итни ўз ватанига қайтаришга уринган, бироқ Болгария томони Европа Иттифоқи қоидаларига кўра уни қабул қилишдан бош тортган. Шу сабабли Норвегия қонунларига кўра, чихуахуа 20 октябрь куни инъекция орқали ухлатиш йўли билан ўлдирилиши керак бўлган.
Кучук билан содир бўлган воқеадан хабар топган Ван Дамм вазиятга аралашган. У ижтимоий тармоқларда ҳайвоннинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирган ҳолда кампания бошлаган. Актёр ўзининг чихуахуалари билан тушган видеони жойлаштириб, Болгария ҳукуматидан яқинлашиб келаётган туғилган кунига совға сифатида кучукчани ортга қайтариб олишни сўраган.
Натижада Болгария чихуахуани ортга қайтариб олишга рози бўлган. Рая мамлакатга етиб келгач тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг уни бирор киши қарамоғига олиши мумкин.
Изоҳ (0)