Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 1985 йилда туғилган шахсга туман адлия бўлими томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».

Маълум қилинишича, 1985 йилда Зангиотадаги хонадонларнинг бири остонасига номаълум шахслар чақалоқ (ўғил бола) ташлаб кетган. Болани топиб олган хонадон эгалари бу ҳақда ҳеч кимга, ҳатто боланинг ўзига ҳам билдирмайди. Йиллар давомида сақланган сир болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишга тўсқинлик қилади.

Болага оталик қилган шахс кейинроқ ҳужжат олишга уриниб кўради. Аммо унинг туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик органига, туман ФҲДЁ бўлимига, туман маъмурий судига, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига қилинган мурожаатларига қарамай барибир масалага ечим топилмайди.

Айни муаммо О.Нурматовни мактаб таълимини ҳам олиш имкониятидан маҳрум қилди. Вояга етгач, шаръий никоҳ асосида уйланди. Шу кунга қадар 2 нафар фарзанднинг отаси бўлди.

Юқоридаги масалага туман адлия бўлими аралашди.

Аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатларга кўра Зангиота тумани адлия бўлими тегишли судга О.Нурматовнинг манфаати юзасидан ариза киритиб, унинг туғилганлик фактини белгилаш сўралди.

Суд аризачи ва манфаатдорлар, гувоҳларнинг суд мажлисида берган баёноти асосида ҳамда суд экспертиза илмий-амалий маркази қайта комиссион ва комплекс экспертизалар бўлими хулосасига таяниб, аризани қаноатлантирди.

Шу тариқа О.Нурматовга 1985 йил 1 январь куни туғилганлик факти белгиланиб, унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)