«Фарёд», «Девона», «Уқубат» ва «Алданган аёл» фильмларидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Жамила Ғофурова икки қиз фарзанддан кейин ўғилли бўлди. Бу ҳақда актриса «Дарё» мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
Ўғли Муҳаммадмустафо 20 сентябрь куни дунёга келган бўлса-да, актриса бу гал негадир она бўлганлиги ҳақидаги хабарни мухлислари билан бўлишишга ошиқмади.
«Карантин сабаб туғруқхонадан ҳам оддийгина либос ва махсус пардоз-андозсиз чиқишимизга тўғри келди. Маросимларни ҳам оила даврасида, камтарона қилиб ўтказишга қарор қилдик. Шу боис бу хабарни эълон қилишга ҳам зарурат туғилмади», — дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, актрисанинг 11 ёшли Ширина ва 2,5 ёшли Марям исмли қизлари бор.
Изоҳ (0)