• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев Зангиотадаги коронавирус беморлари даволанадиган касалхона чиқиндилари Чирчиқ дарёси атрофига ташланаётганини маълум қилди

    Тошкент вилояти Зангиота туманида ташкил этилган коронавирусга чалинган беморларни даволовчи махсус касалхонада касалланган беморлар учун ишлатилган тиббий буюмлардан иборат чиқиндиларнинг бир қисми атроф-муҳитга ташланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Депутатнинг билдиришича, куни кеча Тошкент вилояти Зангиота, Қуйи Чирчиқ туманлари, Чирчиқ дарёси атрофига ташланган бундай чиқиндилар аҳолининг кескин эътирозига сабаб бўлди.

    «Бугун менга келган мурожаат ва маълумотларга кўра, айни вақтда учта ҳудудда ана шундай чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланган. Ачинарлиси, коронавирусда ишлатилган чиқиндилар дарё сувига қадар сочилиб кетган», — дея маълум қилган Кушербаев.

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Депутат томонидан берилган маълумотга кўра, яқин вақтгача бундай чиқиндиларни йўқ қилиш билан шуғулланиб келган Меd Class Plus МЧЖ бу хизматни тўхтатиши оқибатида шундай муаммо келиб чиққан. Ушбу тадбиркорлик субъекти стандартларга мувофиқ, коронавирусда ишлатилган буюмлар чиқиндисини ёқиб, йўқ қилиш билан шуғулланиб келган. Бироқ масъуллар томонидан негадир ушбу МЧЖдан бу хизмат олиниб, бошқа тадбиркорга берилган. Янги тадбиркор чиқиндиларни тўлиқ ёқиб, йўқ қилишнинг уддасидан чиқа олмагач, яширинча атрофга чиқариб тўкишни бошлаган.

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    «Озгина фойда оламан деб, ўз яқинлари, юртдошлари, қолаверса, мамлакат тақдирини хавф остига қўйиб, бундай иш билан шуғулланишни нима деб атаса бўлади ўзи? Пасткашлик. Бундай қилаётган одамнинг ўзи ҳам уни яширинча қўллаб-қувватлаб, фойдани «арра» қилмоқчи бўлган масъуллар ҳам энг пасткаш ва кечириб бўлмайдиган ишга қўл уришибди. Бунинг бошқа номи йўқ. Бу халқни оғир кунидан фойдаланиб қилинган жиноят», — дея фикрини билдирган Расул Кушербаев.

    Парламент аъзоси барча даражадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва масъуллар бу вазиятни шунчаки қолдирмай тезкор чоралар кўришига умид билдирган. «Шунингдек, қонунга мувофиқ чиқинди ташланган ҳудудларни вирусдан тўлиқ зарарсизлантириш, муаммони ҳал этиш ва айбдорларни жазолашларини ҳам талаб қиламиз», — дейилади депутатнинг постида.

    Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳоджибоевнинг Зангиотадаги шифохонада ўтказган йиғилишининг аудиоёзуви тарқалиб кетганди, унда вазир ўринбосари «кислород босими тушиб кетаётгани учун» ушбу шифохонада «ҳар куни бир неча одам ўлаётгани»ни таъкидлаган.

    Шунингдек, 2020 йил 18 октябрда ижтимоий тармоқларда Зангиотадаги коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси дарвозаси олдида юзага келган навбат видеоси тарқалди, видеога илова қилинган матнда «шифохона ўликхонасидан маййитларни олиб кетиш қийин бўлиб қолган – одамлар қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни олиб келиб ҳам соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда, тобут ташийдиган машиналар эса нархларни 700 мингдан бошлаб кўтариб ташлаган»и қайд этилганди.

    20.10.2020, 20:22   Изоҳ (0)   25116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Кеннет Маккензини қабул қилди

    20.10.2020, 19:57

    Андижонда ўғлини сўкиб ҳақоратлаган отага иккинчи маротаба суд ҳукми ўқилди

    20.10.2020, 19:34

    «Антитаналар миқдори организмга тушган вирус ҳажмига боғлиқ» — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

    20.10.2020, 19:23

    Оқ уй Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзо этиб сайланганини олқишлади

    20.10.2020, 19:11

    Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни онлайн тарзда ўтказилади

    20.10.2020, 18:56

    Тошкент шаҳрида 60 қути «Ремдесивир» дорисини 60 млн сўмга сотаётган шахслар қўлга олинди

    20.10.2020, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.