• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда 4 млрд сўмга қурилган болалар боғчаси 8 ой ўтиб таъмирталаб аҳволга келди

    Навоий вилоятининг Конимех туманидаги 2-сонли «Олтин калит» мактабгача таълим ташкилоти шу йилнинг февраль ойида тантанали равишда фойдаланишга топширилган эди. Боғча қурилиши учун 4 миллиард сўм сарфланган. Шунга қарамасдан, ҳозирда муассаса таъмирталаб аҳволга келиб қолган. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» кўрсатувида маълум қилинди.

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    «Март ойининг иккинчи ярмида барча таълим ташкилотлари карантин сабаб ёпилган бўлса, янги боғча қанча муддат фаолият юритдики таъмирга муҳтож бўлса, яхшиямки ҳали ёғин-сочинли кунлар келмади. Хўш, бунга сабаб нима? Давлат томонидан ажратилган маблағ манзилга етиб бормадими? Сифатли лойиҳа қоғозда қолиб, унга ажратилган миллиардлар қаёққа кетди?» — дейилади кўрсатувда.

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    Видеодан кўриш мумкинки, бинонинг ички девори ва шифтида ёриқлар пайдо бўлган, бунга эса қурилиш вақтида ғиштларнинг нотўғри терилгани сабаб қилиб кўрсатилади. Конимех тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хонимгул Норбоева эса интервью давомида: «Юқори ташкилотимизга хат билан чиқдик. Бўлимимиз қурилиш фирмаларига чиқиб, маслаҳатлашиб, бузиб, деворни қайтадан тиклаш ишлари бошланиб кетди», — дея қайд этади.

    «Деворни бутунлай қайтадан қилиб бериш масаласини биз кўтариб чиқдик. Ҳеч қандай девор қуламаган, фақат ёриқ бўлган эди. Ёриқни олиб ташлаб, гипсокартон билан таъмирлаб беришди. Бу қўшимча ҳожатхона ва ювиниш хоналарининг деворлари», — дейди боғча директори Бибигул Аҳмедова.

    Шунингдек, кўрсатувда Конимехда ҳар куни бир бино қурилиб, раҳбарларнинг бош қашишга вақти етмайдиган даражада бунёдкорлик бўлмаётгани, маҳаллий ҳокимлик вакиллари масъулиятсизлиги, янги бино шу аҳволда қурилиб, буни ҳеч ким назоратга олмаслигига эътибор қаратилади.

    Маълумот ўрнида, республикада сўнгги 4 йил ичида мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 баробарга ошиб, 5200 тадан 14200 тага етди. Болаларни қамраб олиш эса 54 фоизга етказилган. Давлат хусусий шериклик механизми жорий этилиши натижасида 223 мингдан ортиқ ўринга эга бўлган 7400 та хусусий боғча ташкил қилинди.

    Аввалроқ Тошкентнинг Анҳор канали устидаги пиёдалар кўприги устунлари емирилаётгани тасвирланган суратлар тарқалган ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» изоҳ берганди. Ундан аввал Чирчиқ дарёси устига қурилган кўприк яроқсиз ҳолга келаётгани тасвирланган видео юзасидан ҳолат воқеа жойига бориб, мутахассислар иштирокида ўрганилганди. Экспертларнинг хулосасига кўра, кўприк атрофдаги шағал қазувчилар сабаб яроқсиз ҳолга келиб қолган.

    Шу йилнинг сентябрь охирларида эса Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги 6,5 миллиард сўмга қуриб битказилган кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушгани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ вилоят ҳокимлиги сифатсиз кўприк қурган қурувчи ишини дастлаб жиноят иши очишни рад этган транспорт прокуратураси ўрганаётганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Фарғонада 10 млрд сўмга қурилган болалар шифохонаси фойдаланишга топширилди

    20.10.2020, 14:23   Изоҳ (0)   21842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиотада ёнма-ён жойлашган учта уйда ёнғин чиқди

    20.10.2020, 13:34

    Юзлаб ўзбекистонликлар Абхазия чегарасида тунамоқда. Ўзбекистон ТИВ октябрь бошида улар ватанга қайтарилишини айтганди (видео)

    20.10.2020, 12:45

    Наманганда коронавирусга чалинган тирик фуқаронинг яқинларига унинг ўлгани ҳақида хабар берилди (видео)

    20.10.2020, 12:25

    Сурхондарё вилояти судьясининг катта ёрдамчиси вафот этди

    20.10.2020, 11:58

    Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этди

    20.10.2020, 11:35

    Сирдарё вилоятида ер олиб бериш, имтиёзли равишда уй олиб бериш ва ишга жойлаштириш бўйича фирибгарлик ҳолатлари кузатилди

    20.10.2020, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.