Тошкент вақти билан 24 октябрь, шанба куни Абу-Даби (БАА) шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича UFC 254 мусобақаси ўтказилади.
ESPN инсайдери Бретт Окамото хабарига кўра, мазкур мусобақа мухлисларсиз ўтказилади. Аввалроқ мусобақа учун чекланган миқдорда чипталарни сотиш режалаштирилганди. Бироқ бу амалга ошмаган. Шунга қарамай, мусобақага махсус меҳмонлар таклиф қилиниши режалаштирилган. Бироқ UFC’нинг пандемияга бўлган мухлислар билан тўла арена атмосфераси бўлмаслиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 254 мусобақасининг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гэтжи ўртасида кечади. Шунингдек, мусобақада ўзбекистонлик Лилия Шокирова Лорен Мёрфига қарши жанг қилади. Бу Лилия учун UFC’даги дебют жанг бўлади.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 2008 йил MMA’да дебют қилган. Ҳабибнинг ҳисобида эса 28 та жанг ва 28 та ғалаба мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)