«Тоттенҳэм» Англия Премьер Лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳсда «Вест Ҳэм» билан дуранг ўйнади (3:3).
Жозе Моуриньо шогирдлари 16-дақиқага келиб ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйганди. Бироқ жамоа сўнгги 12 дақиқа ичида учта тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Шу тариқа «шпорлар» Премьер Лига доирасидаги сўнгги 88 ўйинда илк бор учта тўп фарқига эга бўла туриб ғалаба қозона олмади.
Сўнгги бор «Тоттенҳэм» 2001 йилда «Манчестер Юнайтед»га 3:5 ҳисобида ютқазиб, шу каби устунликни қўлдан чиқарганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)