«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни Жастин Гэтжига қарши бўлажак жанги олдидан қўллаб-қувватлади.
Албатта, Ҳабиб ғалаба қозонади. У менинг биродарим, Иншооллоҳ.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь, шанба куни Абу-Дабида (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.Криштиану Роналду, футболчи
Қайд этиш жоиз, бу жанг россиялик спортчи учун учинчи чемпионлик жанги бўлади. Бунгача у шундай жангларнинг иккитасида Конор Макгрегор ва Дастин Порьедан устун келганди.
Гэтжи эса 2020 йилнинг май ойида Тони Фергюсонни мағлубиятга учратиб, Ҳабиб билан жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)