• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё иқтисодиёти коронавирусдан қандай тикланиб боради? Венесуэлада инсон ҳуқуқлари инқирози. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Пандемиядан кейин

    The Financial Times нашри пандемиядан сўнгги даврда жаҳон иқтисодиёти айрим қитъаларда қандай кечиши ва тикланиши борасида мақола эълон қилди. Хитойнинг Ухань шаҳридан бутун дунёга тарқалган коронавирус оқибатида дунёнинг бой мамлакатларидан тортиб қашшоқ мамлакатлари иқтисодиётигача, барча катта талафотларни кўрди ва бу ҳамон давом этмоқда. Дунё мамлакатларининг марказий банклари коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кескин чоралар ишлаб чиқишга мажбур бўлди. Бир қатор халқаро иқтисодий таҳлиллар билан шуғулланаётган институтлар таҳлилларига қарамасдан, айрим мамлакатларда вазият тахминлардагидек ёмон аҳволда эмаслиги қувонтиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Халқаро валюта фонди сешанба куни эълон қилган «Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари» тадқиқотида дунё иқтисодиёти бу йил 4,4 фоизга қисқаришини тахмин қилди, лекин бу июнь ойида назарда тутилганидек 5,2 фоизга пасайиши тахмин қилинган прогнозга қараганда яхши рақам.

    Йирик иқтисодиётга эга бўлган давлатлардан бири Хитой касаллик юқишини камайтириш ва мамлакатни халқаро савдо учун очиш имконига эга бўлди. Халқаро валюта фонди тахминларига кўра, бу йил Хитойда иқтисодий ўсиш 1,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. АҚШ ва Европа Иттифоқи иқтисодиётида эса кескин қисқариш тахмин қилинди. Сабаби эса пандемия даврида АҚШ ва Европа Иттифоқи иқтисодиётга хавф солиб турган муаммони бартараф қилишнинг уддасидан чиқа олмади.

    Шимолий Америка, Европа ва Хитой иқтисодиёти орасида сезиларли фарқ бор. АҚШ молия вазирлиги ва Федерал захира тезкор ҳаракат қилиб, молия ва меҳнат бозорларини қувватлагани сабабли Европага нисбатан сезиларли натижага эриша олди. Европа иқтисодиёти эса 4,3 фоиз, Евро ҳудуд иқтисодиёти эса 9,8 фоиз қисқариши айтилди. Буюк Британия иқтисодиёти эса пандемия оқибатида 9,8 фоиз қисқариши таъкидланди.

    Бу кутилмалар ХВФнинг июнь ойидаги кутилмаларига нисбатан анча паст натижа. Бу кучли иқтисодиётга эга давлатларнинг натижалари ривожланаётган давлатларнинг иқтисодиётига солиштирганда ҳам фарқлар катта эканини сезиш мумкин. Хитой, Жанубий Корея ва шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан фарқли равишда, Ҳиндистон пандемиядан анча талафот билан чиқадиган давлат бўлиб турибди. Ҳиндистон иқтисодиёти йил охирига бориб 10,3 фоиз қисқариши тахмин қилинмоқда.

    Лотин Америкасига келганда, Мексиканинг иқтисодий аҳволи ачинарли вазиятда бўлса, Бразилиядаги вазият анчагина изига тушиб олди. Хитой импортининг Бразилиядаги ўсиш кўрсаткичлари вазиятга ижобий таъсир қилди дейиш мумкин. Нефть экспорти ва ички хизматларга таянган мамлакатларда иқтисодий вазият пандемия даврида анча оғриқли бўлди.

    Сўнгги ойларда иқтисодиётнинг тикланиши коронавируснинг олдини олиш билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Агар вакциналар кутилаётганидан аввалроқ пайдо бўлса, кейинги йил ўсиш суръати 5,2 фоизни ташкил қилган ҳолда янада ижобийроқ бўлиши тахмин қилинди. Агар пандемия сақланиб қоладиган бўлса, ХВФ барча мамлакатларга имкон қадар соғлиқни сақлаш тизимига молиявий ёрдам бериш ва ижтимоий кескинликнинг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни маслаҳат берди. Айни шу пайтда айрим ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи қарзи бўйича рақамлар хавфли даражага етиб қолаётгани ҳам хавотирли.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ташқи қарзи қизил чегарага бориб қолган мамлакатлар олдида қарздан қутулиш энг муҳим масала бўлса-да, уларнинг кўринмас душман коронавирусга қарши курашишлари муҳим бўлиб қолмоқда. Иш ҳақларини молиялаштиришни босқичма-босқич қисқартириш ва бу сиёсат иқтисодиётнинг қайта тикланиши манзарасида амалга ошириш тавсия қилинмоқда.

    Халқаро валюта фонди прогнозларида имконияти бор мамлакатлар инфратузилма ва маорифни ривожлантиришга урғу қаратилади. Сабаби коронавирус қачон бартараф этилади деган савол ҳамон очиқ қолмоқда. Халқаро валюта фонди ижрочи директори Кристаллина Георгиевна фикрича, ҳукуматлар айни пайтдаги коронавирус иқтисодиётда жиддий оқибатларни келтириб чиқарди ва бу янада чигаллашиши мумкинлигидан огоҳликка чақирмоқда.

    Венесуэладаги сиёсий вазият

    2019 йилнинг сентябрида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Венесуэладаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари – судсиз ҳукмлар, ҳуқуқ-тартибот муассасаларида инсонларнинг бедарак йўқолиши, суд маҳкамаларисиз қама-қамалар ва қийноқлар ва тергов жараёнига тортилган шахсларга нисбатан қийноқлар, камситиш ҳамда шафқатсизлик масалаларини ўрганиш борасида вазифа юклади, деб ёзади The Project Syndicate нашри. Сентябрь ойида мазкур кенгаш ўз хулосаларини БМТ кенгашида эълон қилди.

    Хулосаларга кўра, Венесуэладаги тергов маҳкама жараёнидаги шахсларга нисбатан ноинсоний муносабатда муомала қилингани, инсон қадр-қиммати ва шаъни топталгани аниқлангани маълум бўлди. Президент Николас Мадуро, шунингдек, ички ишлар вазирлиги ва мудофаа вазирлиги инсонларнинг таҳқирланишига йўл қўйгани борасида хулосалар берилди. Венесуэлада хавфсизлик хизмати ва полиция ҳам бундай муносабатда жавобгар экани таъкидланди. Шу сабабдан ҳам Венесуэладаги тергов маҳкама жараёнига тортилган шахсларнинг иши ноқонуний олиб борилгани, уларга нисбатан қийноқлар қўллангани борасида махсус суриштирув ўтказилиши кераклиги айтилди.

    Аввалдан маълумки, Мадуронинг режими бу ҳисобот натижаларини қоралаб чиқди. Венесуэладаги воқеаларни қоралаб, бу мамлакатдаги сиёсий вазиятга танқидий муносабатда бўлиб келмоқда. Инсон ҳуқуқлари масаласида ғарб давлатлари Венесуэлани танқид қилиб келаётган бўлса-да, Мадуро режими тарафдорлари Венесуэладаги сиёсий тартибни дастаклаб келмоқда. Шу сабабли, Венесуэладаги айрим расмийлар назарида БМТнинг инсон ҳуқуқлари олий комиссариати ва Венесуэла ўртасида сунъий низолар яратилаётганига урғу бермоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Улар назарида Венесуэладаги тартибга қарши ҳаракат қилаётганларни тушуниш мумкин, чунки улар Мадуро режимининг қулашидан манфаатдор. Бироқ БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари томонидан кўтарилган айрим маълумотлар Венесуэлага хайрихоҳ бўлган мамлакат орасида ҳам турли шубҳа ва гумонларни юзага чиқармоқда. Венесуэла  расмийлари аниқланган инсон ҳуқуқлари бузилишини рад этиши билан мамлакатда инсон ҳуқуқларини бузилаётганига қарши ҳолатларга қаршилик қила олмайди, ҳуқуқи ва қадр-қиммати топталган шахсларни ҳимоя қила олмайди, деб ҳисоблайди халқаро ҳамжамият.

    Венесуэла расмийлари назарида, мамлакат уч хил танқидга дуч келмоқда: Биринчидан, расмий ҳокимият назарида, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари борасидаги танқидлар, аввало, мамлакатнинг суверенитетига дахл қилишни англатади, деб ҳисоблайди. Шу сабабдан ҳам халқаро ҳамжамиятнинг танқидлари расмий Каракас учун эътибор қилиш керак бўлмаган жиҳатдир.

    Иккинчидан, ҳисобот методологияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Венесуэла расмийлари инсон ҳуқуқлари бўйича экспертларни юзакиликда, мамлакат ичкарисидаги вазиятни ташқаридан туриб ўрганаётганликда ва расмий маълумотларга эга бўлмасдан хулоса қилганликда айбламоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссариат аъзолари расмий Каракасга олти марта хат ёзгани ва ҳар сафар жавоб бўлмаганини уқтирмоқда. Комиссариат қачон ва қайси пайтда хат юборганини эса аниқлаш мумкин.

    Шундай экан, Венесуэла расмийларининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссариат иддаоларини сохта деб ҳисоблаши ақлга сиғмайдиган иш.  БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича комиссариати мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини ўрганиш борасида энг замонавий методологиялардан фойдаланган ва шу асосда хулоса чиқарган эди. Комиссариат мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласини ўрганар экан, аввало, маҳкамаларнинг ва тергов жараёнига тортилган шахсларнинг яқинлари билан суҳбатлашган ҳолда ўз хулосасини бергани ойдинлашди.

    Учинчидан, аксар ҳолларда расмийлар мамлакатдаги қонунбузарлик доирасида тергов ишлари олиб борилаётгани борасида иддао қилди. Расмий ҳукумат иддао қилган маълумотлар текширувлар натижасида сохта экани ёки театрлаштирилган саҳна экани вақт ўтиб юзага чиқиб қолади, деб ёзади The Project Syndicate нашри. Бироқ расмий Каракаснинг барча айбдорлар тергов маҳкамасига тортилди ёки жазоланди, деб берган ҳисоботлари доим ҳам ўз исботини топмайди. Мисол учун, расмий Каракас 600 минг кишининг содир этган ҳуқуқбузарлиги тергов жараёнида деб берган хулосалари амалда иш бермайди, чунки Мадуро режими халқаро инсон ҳуқуқлари экспертларига мамлакатга вазиятни ўрганиш учун киришига рухсат бермасдан келмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу эса халқаро инсон ҳуқуқлари комиссариати вакилларида Венесуэлада инсон ҳуқуқлари борасида хавотирлар уйғотмоқда. Венесуэла прокуратураси, ички ишлар вазирлиги ва судлари жиддий тарзда сиёсийлашди. Айрим сиёсий гуруҳлар мамлакатда таъқиб остига олингани ва уларнинг ҳаёти учун Мадуро режими хавф туғдираётгани ҳақида фикрлар билдириб келади. Бу эса Венесуэлада сиёсий вазият билан биргаликда инсон ҳуқуқлари борасида анча муаммолар борлигидан дарак.

    Каракас маҳбусларнинг қийноққа солиниши борасидаги айбловларни рад қилиб келар экан, ҳукумат тизимли жиноятнинг илдизларини беркитишга уринаётганидан ҳам дарак. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссариати хулосалари эса мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига қаратилгани эътиборга молик жиҳат.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    17.10.2020, 23:59   Изоҳ (0)   24844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўча рассоми Бенксининг янги асари Ноттингемда пайдо бўлди

    17.10.2020, 23:15

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизи таътилдан қайтган одамлар эканини маълум қилди

    17.10.2020, 22:56

    Украинада коронавирусга чалиниш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

    17.10.2020, 21:57

    Коронавирус сабаб бутун дунёда янги инқироз бошланиши мумкин

    17.10.2020, 18:54

    ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши самарали экани исботланган ягона дори воситасини маълум қилди

    17.10.2020, 17:55

    Туркия Тоғли Қорабоғдаги можарони олдиндан режалаштирганликда айбланди

    17.10.2020, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.