Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

UFC’да ҳаракат қилаётган, келиб чиқиши чечен бўлган швециялик яккакурашчи Ҳамзат Чимаев Нейт Диасни жангга чорлади.

Фото: UFC

Фото: UFC
Мен жангларда ўйнамайман. Балки курашаман. Шундай экан, нозик танангни Лас-Вегасга олиб кел, мен сени 19 декабрь куни тамом қиламан. Сен ҳақиқий жангчисан, шунинг учун кел.

Ҳамзат Чимаев, UFC жангчиси

Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат анчадан бери навбатдаги учрашувга рақиб қидириш билан овора. Дастлаб Демен Майя у билан жанг қилишдан бош тортди, кейин эса Стивен Томпсон ва Крис Уайдман ҳам Ҳамзатга қарши октагонга чиқишни хоҳламади. Чимаев ўрта ва ярим ўрта вазн тоифаларида жанг қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Чимаев шу пайтгача UFC’да 3 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатдан олдин нокаутга учратган. У мазкур жангларда атиги 3 та зарба ўтказиб юборган, холос.

Фото: MMA

Фото: MMA

Нейт Диаснинг ҳисобида эса 32 та жанг, 20 та ғалаба (4 таси нокаут билан), ва 12 та мағлубият бор.

Ҳамзат Чимаевнинг UFC’даги жанглари видеоси бу ерда — ҳавола.

Изоҳ
Асосий янгиликлар