• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Санчо, Лаутаро, Кулибали ва Балотелли. Ёз ва кузнинг амалга ошмаган энг шов-шувли трансферлари

    Европанинг аксарият лигаларида ёзги трансферлар ойнаси аллақачон ёпилиб бўлди. Тўғри, коронавирус пандемияси туфайли у одатдагидан узоқроқ давом этди. Аммо шунча вақт ҳам клублар учун барча муаммоли позицияларни ёпиш учун етарли бўлмади. Бундан ташқари, худди шу пандемия сабабли юзага келган иқтисодий инқироз потенциал харидорларнинг имкониятларига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

    Клубларнинг у ёки бу футболчини сотиб ололмаганига кўп сабаблар бор. Аммо баъзи амалга ошиши мумкин бўлган битимлар ҳақиқатда бошқаларидан ажралиб турарди. Улар ҳақида кўп гапирилди: инсайдерлар ҳар куни ўз обуначиларини янги маълумотлар билан «боқиб» турди, мухлислар эса ўз жамоаларига келадиган янги ўйинчиларнинг ютуқ ва камчиликларини муҳокама қилди. Бироқ якунда узоқ кутилган трансферларнинг аксарияти гаплигича қолиб кетди. Демак, қуйида ёзнинг (+куз) амалга ошмаган энг шов-шувли трансферлари ҳақида фикр юритилади.

    Жейдон Санчо «Боруссия Дортмунд»

    Даъвогар: «Манчестер Юнайтед»

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Санчо ушбу рўйхатда ҳақли равишда биринчи бўлиши керак. Боиси унинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши эҳтимоли бутун ёз давомида муҳокама қилинди. Аммо инглизнинг ватанига қайтиши рўй бермади. «Қизил иблислар» бир неча ой давомида «арилар» билан музокара олиб борган бўлишига қарамай, «Боруссия» 20 ёшли вингерини 120 миллион евродан камига қўйиб юбормайман деб туриб олди. Манчестерликлар эса Санчо учун максимум 80 миллион тўлашга тайёр эканини айтди. Шу тариқа келишув барбод бўлди, аммо манкунианликлар таслим бўлишни истамаяпти, улар январь ойида яна Санчо трансфери борасидаги ишни тиклаш ниятида.

    Мемфис Депай «Лион»

    Даъвогар: «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Роналд Куман каталон клубини қабул қилиб олганидан кўп ўтмай, «Барселона» Депай билан алоқаларни бошлади. Мемфиснинг «Лион»дан кетиши ҳақида жуда кўп гаплар бўлди. Ҳатто унинг ўзи ҳам очиқчасига жон деб Каталонияга йўл олмоқчилигини айтди. Аммо у вазият қурбонига айланди: «кўк-анорранглилар» ғазнасида нидерландиялик учун шунчаки пул йўқ эди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Лион» ҳатто «Барселона»га ён босиб, уни арзонроқ беришга ҳам розилик билдирди. Бироқ Бартомеу бошчилигидаги раҳбарият Куманнинг талабини қондира олмади. Ҳозирда клубларнинг қишда яна музокараларни бошлаши кутилмоқда. Депайнинг «Лион» билан шартномаси якунланишига эса 1 йил қолди ва у бу келишувни узайтириш ниятида эмас.

    Уссем Ауар «Лион»

    Даъвогар: «Арсенал»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бир неча кун олдин Францияни тарк этиши мумкин бўлган «Лион»нинг яна бир футболчиси Ауар эди. «Арсенал» Лига 1 вакиллари билан узоқ вақт музокара олиб борди, аммо томонлар сўнгги паллагача нарх борасида келиша олмади. Французлар 22 ёшли ярим ҳимоячи учун энг камида 50 миллион евро талаб қилган бўлса, «канонирлар» 40 миллиондан кўп бермаслигини айтди. Бу вазиятда «Лион» ён беришни хоҳламади ва бунга тўла ҳақли эди. Депайдан фарқли ўлароқ Ауарнинг клуб билан шартномаси яна 3 йил давомида амалда бўлади. Бундан ташқари, Уссем француз клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, «тўқувчилар» эса ҳар доим ўз футболчиларини қадрлаб келган. Даставвал футболчининг «Арсенал» билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани айтилди, бироқ якунда айнан унинг ўзи «Лион»да қолишини маълум қилди.

    Эрик Гарсия «Манчестер Сити»

    Даъвогар: «Барселона»

    Фото: Livesport

    Фото: Livesport

    Ёзда «Барселона» янги марказий ҳимоячи излай бошлади ва 19 ёшли Гарсия вариантида тўхталишга қарор қилди. Испаниялик футболчи «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо ҳозирда «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда. Каталонияликлар футболчи учун бонуслар билан бирга 18 миллион евро таклиф қилди. «Шаҳарликлар» эса «бор-йўғи» яна 2 миллион қўшишни талаб қилди. «Барселона»га мана ушбу 2 миллион шу даражада кўплик қилдики, деярли ҳал бўлган трансферни ҳам амалга ошира олмади. Гарсиянинг амалдаги шартномаси келаси мавсумга бориб ўз ниҳоясига етади. Агар «Сити» Гарсияни текинга қўйиб юборишни истамаса, қишда бошқачароқ йўл тутиши керак бўлади.

    Лаутаро Мартинес «Интер»

    Даъвогар: «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» бир йилдан ошиқ вақт давомида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ўз таркибига жалб қилишга уринди. Бироқ «нерадзурри» футболчини фақат 111 миллион еврогагина қўйиб юборишини маълум қилди. Аввалига «Барселона» футболчи учун ушбу маблағни тўлашни хоҳламади, кейинчалик эса (пандемиядан кейин) тўлашга қурби етмай қолди. Маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» миланликларга ўз футболчилари қўшилган бир нечта шартнома таклиф қилган, бироқ «қайноқ» италянларни уларнинг ҳеч бири қизиқтирмади. Аста-секин каталонияликларнинг аргентиналик футболчига бўлган қизиқиши сунди. «Интер» эса ҳозирда Мартинес билан янги шартнома борасидаги музокараларни бошлаб юборган.

    Каллум Ҳадсон-Одои «Челси»

    Даъвогар: «Бавария»

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    «Челси»нинг трансфер бозоридаги шиддатли ҳаракатларидан сўнг лондонликлар ўзининг бир қатор футболчиларини ижарага бериб юбориши аниқ эди. Ҳадсон-Одои эса кўплаб гранд клублар, хусусан, «Бавария»ни ҳам жиддий қизиқтириб қўйганди. Мюнхенда 19 ёшли қанот ҳужумчисининг қобилияти ва истеъдодига юқори баҳо берилди. Аслида Мюнхен клуби уни анча олдин, 2019 йилда қўлга киритмоқчи бўлганди. 2020 йилнинг октябрь ойига келиб, Германия чемпионлари яна Ҳадсонга қўл узатди. «Бавария» «аристократлар»га 70 миллион евро тўлаш мажбурияти билан футболчини ижарага  беришни сўради. Клублар ўртасида дастлабки келишувга эришилганди ҳам, аммо сўнгги паллада Фрэнк Лэмпард масалага аралашиб, Ҳадсонни Лондонда олиб қолди.

    Марио Балотелли «Брешиа»

    Даъвогар: «Женоа»

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Сўнгги бир неча ойдан бери Балотеллининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. «Брешиа» Б Серияга тушиб кетганидан кейин Марионинг жамоада қолмаслиги аниқ бўлганди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам хулқ-атвори ва юқори маоши туфайли футболчидан халос бўлишни хоҳламоқда. Шу билан бирга томонлар ўртасидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ҳали ҳам аниқ маълумот берилмаган. Балотелли ҳозирча ҳеч қаерда ўйнамаяпти. Сентябрь ойида форвард «Женоа»га ўтишга яқин эди, бироқ Генуя клуб Элдор Шомуродов вариантини маъқул кўрди. Бундан ташқари, унга «Бешиктош» ва Бразилия клубларидан ҳам қизиқиш борлиги айтилди. Машҳур агент Мино Райола эса мижозининг Европада қолишига ишонмоқда. Воқеалар ривожини эса вақт кўрсатади.

    Калиду Кулибали «Наполи»

    Даъвогар: «Манчестер Сити»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кулибалининг «Наполи»дан кетиши ҳақидаги миш-мишлар бир неча ой давомида тинмади. «Манчестер Сити» ҳақиқатан ҳам 29 ёшли сенегалликни ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаганди. Бироқ италянлар билан келишиш ҳар доим ҳам осон бўлмаган. «Шаҳарликлар» неаполликларга футболчи борасида бир нечта таклифлар юборди, аммо уларнинг барчасига салбий жавоб қайтарилди. Кулибалини қўлга киритиш борасидаги узоқ ва муваффақиятсиз уринишлардан сўнг «Сити» тинчгина «Бенфика»дан Рубен Диашни сотиб олди, қўйди.

    Аркадиуш Милик «Наполи»

    Даъвогар: «Ювентус»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Шошган қиз ...» деган мақол айнан Милик ҳикоясига ҳар жабҳада мос тушади: Андреа Пирло «Ювентус» бошқарувига келиши билан жамоа фаол тарзда форвард излай бошлади. Милик эса асосий номзодлар қаторида қайд этилди. Турин клуби футболчи билан шахсий келишувга ҳам эришганди. Бундан ҳаволанган полшалик футболчи жорий мавсум охирида якунланадиган шартномасини узайтиришни истамаслиги тўғрисида очиқчасига «Наполи»га маълум қилди. Аммо кутилмаганда «Ювентус» фикридан қайтиб қолди ва Альваро Моратани ижарага олди. Бу вақтга келиб, неаполликлар Миликнинг ўрнига Виктор Осимҳенни сотиб олиб бўлганди. Натижада Милик ҳам Туриндан, ҳам иссиқ жойидан қуруқ қолди (асосий таркибдаги ўрни назарда тутилмоқда). Ҳозирча унинг ўзи ҳам келгуси фаолиятини қаерда давом эттиришни билмайди.

    Бошқа мақола ва интервьюлар:

    • «Женоа»га ўтиш, болалиги, амалга ошган орзулари, «Челси» ва Ривалдо ҳақида Элдор Шомуродов билан катта интервью
    • Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида
    • «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
    • «Бобомни ҳар сафар ўйлаганимда, юрагим пора-пора бўлиб кетади. У ўз уйи остонасида отиб ташланганди». Хорватиялик қочоқ Лука Модрич ҳикояси
    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

    14.10.2020, 10:00   Изоҳ (0)   11298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2022 саралаши. Бразилия Неймарнинг ҳет-трики эвазига зафар қучди, Суареснинг дубли Уругвайни мағлубиятдан қутқариб қололмади. Аргентинада иродали ғалаба

    14.10.2020, 07:31

    Миллатлар Лигаси. Германия 6 та гол урилган ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди, Испания эса Украинага ютқазиб қўйди

    14.10.2020, 01:57

    Коронавирусга чалинган Криштиану Роналду «Барселона»га қарши ўйинда иштирок этиши учун қандай шартлар бажарилиши кераклиги маълум бўлди

    13.10.2020, 23:16

    Эден Азардан Неймаргача. 2020 йил трансфер қийматида энг катта пасайиш кузатилган футболчилар рейтинги тузилди

    13.10.2020, 22:02

    Жасур Жалолиддинов РПЛнинг бошқа клубига ўтадиган бўлди

    13.10.2020, 21:04

    Андрей Канчельскис «Навбаҳор» томонидан тўланиши керак бўлган компенсация ҳақида: «Улар ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилмоқчи»

    13.10.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.