Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Миллатлар Лигаси 3-тури доирасида Италияга қарши кечган ўйиннинг (0:0) охиригача ҳаракат қила олмади.
32 ёшли футболчи учрашувнинг 83-дақиқасида болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинидан жароҳат олди ва захирага олинди.
Жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги номаълум.
Қайд этиш жоиз, Левандовски беш йил деганда илк бор терма жамоасининг расмий ўйинида захирага олинди. Сўнгги бор Роберт 2015 йилнинг сентябрида Евро—2016 саралаши доирасида Гибралтарга қарши кечган ўйинда (8:1) алмаштирилганди.
Левандовски 2019/20 йилги мавсум «Бавария» сафидаги 47 ўйинда 55 та гол урди. Польшалик футболчи жамоаси билан 4 та соврин ютишдан ташқари, 3 та мусобақа (Германия чемпионати ва Кубоги, Чемпионлар Лигаси) тўпурарига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)