«Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Канте лондонликлар клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Le Parisien нашрининг хабар қилишича, франциялик футболчи дўстининг тўйига бориш учун «кўклар» устози Фрэнк Лэмпарддан рухсат сўраган. Нголо бунинг учун бир машғулот кунини ўтказиб юборишига тўғри келарди. Бироқ англиялик мутахассис унга рад жавобини берган.
Мазкур вазият футболчининг кайфиятига таъсир қилиши мумкин. Кантенинг атрофидагилар ярим ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида «Челси»дан кетишини тахмин қилмоқда.
29 ёшли ўйинчи 2016 йилдан буён «Челси» сафида тўп суриб келади. Канте 2019/20 йилги мавсумда Премьер Лигада 22 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди. Жорий мавсумда у АПЛнинг тўртта баҳсида майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)