• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инсоният тарихидаги энг қудратли зилзилалардан бири. Ҳалаб шаҳрини вайрон қилган офат тарихи

    Бир неча минг йиллик тарихга эга Ҳалаб шаҳри ўз мавжудлиги давомида жуда кўп вайронагарчиликлар, урушларни кўрди. Улар орасида энг йирикларидан бири 1138 йил 11 октябрь куни юз берган зилзиладир. Мазкур зилзила инсоният тарихидаги энг кучли ва вайронкор зилзилалардан бири бўлиб, ўз кучи ва етказган зарарига кўра 1556 йилги Шэньси ва 1976 йилги Таншань зилзилаларидан кейин 3-ўринда туради. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолани Ҳалабда юз берган вайронкор зилзилага бағишлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳалаб шаҳри тарихи

    Бугунги Суриянинг шимолида жойлашган Ҳалаб шаҳри дунёдаги инсоният яшаган энг қадимги шаҳарлардан биридир. Манбаларда унинг ҳудудида Бобил давридан бошлаб одамлар яшагани ва милоддан аввалги 2000 йилларда шаҳарни Ҳалаб деб номлагани келтириб ўтилган. Шаҳар ўз мавжудлиги даврида турли давлатлар ҳукми остида бўлди.

    Шаҳар амморийлар, оссурияликлар, аҳамонийлар, Александр Македонский, салавкийлар, Рим империяси, Византия империяси, илк Ислом давлати, уммавийлар, аббосийлар, фотимийлар, салжуқийлар, зангийлар, айюбийлар, мўғуллар, мамлуклар, темурийлар ва Усмонли салтанати каби ўндан ортиқ давлат тасарруфида бўлган эди.

    Усмонли тарқалиб кетганидан кейин шаҳар Сурия ҳудудида қолди. Шаҳар мамлакат фуқаролар урушигача энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарлардан бири бўлиб, 2004 йилги маълумотларга кўра, шаҳарда икки миллиондан ортиқ аҳоли бор эди. Усмонли даврида шаҳар Истанбул ва Қоҳирадан кейин энг йирик Усмонли шаҳри бўлди. Шаҳар ўзининг бой архитектураси сабабли 1986 йилда UNESCO’нинг рўйхатига киритилди. Урушдан олдин Ҳалаб Суриянинг иқтисодий маркази эди ва шаҳарда 97 мингта корхона фаолият олиб борар эди.

    Ҳалаб зилзиласи

    XII асрда Ҳалаб геосиёсий жиҳатдан муҳим ҳудуд эди. Бу пайтда шаҳарда зангийлар сулоласи ҳукмрон эди. Шаҳарга салибчилар тинмай ҳужум қилар эди. Шундай шароитда 1138 йилнинг 11 октябрь куни кучли зилзила содир бўлди ва шаҳар ҳамда унинг атрофларини вайрона ҳолга олиб келди. XV асрда яшаган тарихчи Ибн Тангриберди Ҳалаб зилзиласи қурбонларини 230 минг киши деб кўрсатди ва бу рақам ҳозиргача умум қабул қилинган рақам бўлиб ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўша даврда истиқомат қилган солномачи ва давлат арбоби дамашқлик Ҳамза ибн Асад Абу Яъло ал Қалонисий зилзила 1138 йил 11 октябрь, чоршанба куни юз берганини ёзиб қолдирди. Унинг таъкидлашича, 10 октябрь куни ҳам енгилроқ зилзила содир бўлган эди. Ал-Қалонисий ҳам қурбонлар сони 230 мингдан ортиқ эканини қайд этди. Баъзи манбаларда шаҳар аҳли бир кун олдин юз берган зилзиладан кейин шаҳарни тарк этишгани айтилган. Қурбонлар сонининг кўплиги кўпчиликда шубҳа уйғотган, лекин ўша даврдаги Ҳалаб, Искандария, Антиохия, Константинопол шаҳарларида 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

    Зилзила 3 ноябргача бир неча марта такрорлангани ҳам қайд этилди. Ҳалаб қалъаси деворлари қулаб тушди ва шаҳарнинг аксар қисми вайрон бўлди. Зилзиладан энг кўп зарарни Азраб, Бизааҳ, Тилхолид, Тил Амар қалъалари кўрди. Асосий зилзила ва унинг давомидан юз берган зилзилалар Дамашққача сезилди. Баъзи ривоятларда Раққадаги ер ёрилиши оқибатида одамларни ер ютиши каби ҳодисалар ҳам Ҳалаб зилзиласига боғлаб кўрсатилади. Бундай ривоятларни XII асрда яшаган Суриялик патриарх Мишел келтирган.

    1138 йилги кучли зилзила ўзидан кейинги зилзилаларга дебоча бўлди. 1139 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ҳам кучли зилзила содир бўлди. Ундан кейин 1156–1159 йилларда ҳам бир неча бор зилзилалар кузатилди.

    Шаҳар аҳолиси XIX асрнинг бошига келибгина яна эски ҳолига қайта олди. Аммо 1822 йил 24 августда яна бир бор кучли зилзила юз берди. Шаҳарда  1827 йилда ўлат, 1832 йилда вабо хуруж қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугунги Ҳалаб

    Ҳалаб шаҳри бугун Сурияда юз бераётган фуқаролар уруши натижасида ўзининг аввалги ҳолатини бутунлай йўқотди. Минг йиллар мобайнида мусулмон цивилизациясида муҳим ўрин эгаллаб келган шаҳар бугун вайрона ҳолга тушиб қолди. Шаҳар аҳолиси 2005 йилги 2,3 миллион кишидан 2016 йилда 1,8 миллионга тушиб кетди. Аҳолининг 22 фоизи ё муҳожирликка чиқиб кетди, ё урушда вафот этди.

    Ҳозирда шаҳарда қайта тиклаш ишлари давом этмоқда. 2019 йилда UNESCO рўйхатига киритилган қадимги бозор – ал-Сақтийя қайта тикланди,

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    11.10.2020, 19:43   Изоҳ (0)   38694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москва мэри Сергей Собянин шаҳарга пандемия яна бостириб кираётганини хабар қилди

    11.10.2020, 19:23

    Шифокорлар Трампнинг бошқаларга коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи йўқлигини эълон қилди

    11.10.2020, 18:24

    Дунёда коронавирусга чалинишлар сони бўйича кунлик антирекорд кетма-кет учинчи кун янгиланди

    11.10.2020, 17:24

    Бир ой ичида Москвада COVID-19 билан касалланиш беш мартага кўпайди. Коронавирус касалхоналарида нималар бўлмоқда? Шифокорлар айтишича, вазият кескинлашмоқда, бемо...

    11.10.2020, 16:22

    Беларусь ҳукумати Светлана ва Сергей Тихановскийга 134 кун ичида биринчи марта суҳбатлашишга рухсат берди (видео)

    11.10.2020, 13:21

    Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 37 миллиондан ошди

    11.10.2020, 12:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.