• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарёдаги мансабдори огоҳлантирилди, ходимлар бўйича масъули интизомий жазо олди

    Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов вазифа йўриқномасидаги талабларни қўпол равишда бузиб, юқори турувчи органнинг қарорларини нотўғри талқин қилгани ва агентликни обрўсизлантиришга ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. Бошқарманинг кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Ф.Эшмуродовга ҳужжатлар алмашишдаги қўпол хатолари учун интизомий жазо қўлланилди. Бу ҳақда агентликнинг расмий Telegram каналида хабар берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, «Дарё» интернет нашрида эълон қилинган «Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати ‘юридик кучга эга эмас’» сарлавҳали мақола агентлик томонидан ўрганиб чиқилган.

    «Мазкур ҳолат бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди ва унда мақолада келтирилган ҳар бир масала чуқур муҳокама қилинди», — дейилади агентлик расмий муносабатида.

    «Дарё»даги мақолада Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 19 август кунидаги хатида агентликнинг туман ва шаҳар бўлими бошлиқлари лавозимига сараланган номзодларнинг рўйхати келтирилгани, унда агентликнинг Ғузор тумани бўлими раҳбарлигига Н.Саидов, Шаҳрисабз шаҳар бўлимига Ш.Исломов, Чироқчи туман бўлимига А.Бекназаров, Деҳқонобод туманига А.Қулмаматов номзоди тавсия этилгани хабар берилганди. Мақолада шунингдек, бошқарма агентлик хатига амал қилмагани ёзилганди.

    «Ўрганишлар давомида агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида фаолият олиб борган номзодлар билан суҳбат ташкил қилингани ва натижаларига кўра Деҳқонобод туман бўлими раҳбарлигига О.Нормуродов, Шаҳрисабз шаҳри бўлимига Д.Аҳмедов, Чироқчи туман бўлимига Ж.Хурсандов тайинлангани аниқланди. Бошқарманинг муносабатида таъкидланган тавсия этилган айрим номзодларнинг иш ҳақидан қониқмагани, соҳада тажрибаси етарли эмаслиги, муаммолардан бехабар, иш режаси йўқ, иш ҳақидан бехабар каби сабаблар ва баҳолар мутлақо асоссиздир. Ваҳоланки, агентлик тавсия этган барча номзодларнинг малакаси, билими ва соҳани яхши тушуниши ўтказилган суҳбатлар чоғида аниқланган ҳамда улар ўз розилиги билан бу лавозимларга ишлаш учун қизиқиш билдиришган», — дейди агентлик масъуллари.

    Айтилишича, йиғилиш давомида лавозимига тайинланмаган тўрт нафар номзод билан агентлик директори Алишер Саъдуллаев телефон орқали мулоқот ўтказган.

    «Чироқчи туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган Алишер Бекназаров ҳозирда тумандаги 170-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаётгани, ўз истиқболини таълим соҳасида кўраётганини баён қилди. Унинг ўрнига тайинланган Жамшид Хурсандов фаолиятини давом эттириши белгиланган. Шунингдек, Шаҳрисабз туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган Шерзод Исломов ҳозирда Шаҳрисабз шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида ишлаётгани, фаолиятини тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича давом эттиришини маълум қилган. Унинг ўрнига тайинланган Даврон Аҳмедов фаолиятини давом эттириши белгиланган. Ғузор туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган Нодиржон Саидов ҳозирда саломатлигини тиклаш жараёнида эканлигини ҳамда Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгаши депутати сифатида ёшларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган. Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи лавозимига тавсия этилган Адҳам Қулмаматов ўз ишини бошлаши белгиланди», — дейилади агентлик муносабатида.

    Қўшимча маълумот берилишича, айни кунда Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратида 75 нафар, ҳудудий бошқармаларда 154 нафар, туман (шаҳар)лардаги бўлинмаларда 406 нафар масъул ходим фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунга келиб агентликнинг Қашқадарё вилоят бошқармасида 11 та, туман (шаҳар) бўлимларида 45 та штат жадвали асосида 56 нафар раҳбар ва масъул ходим фаолияти йўлга қўйилган.

    Агентлик муносабати сўнгида «Дарё» нашри билан ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилган.

    «Ўзбекистондаги етакчи интернет нашрларидан бири ҳисобланган ‘Daryo.uz’ сайти журналистларининг ёшлар масаласи бўйича танқидий ва таҳлилий чиқишлари ва бу мавзуга доимий эътиборини юқори баҳолаган ҳолда агентлик фаолиятига дахлдор ОАВдаги ҳар қандай чиқишларга тезкор, холис ва ҳаққоний муносабат билдириб борилиши таъминланишини, журналистлар билан ҳамкорлик учун доимо очиқлигини яна бир бор таъкидлаймиз», — дейилади агентлик ахборот хизмати муносабатида.

    Мавзуга доир:

    • «Қашқадарёда аҳвол бу даражага етганидан хабарим йўқ экан». Алишер Саъдуллаев «Дарё»даги мақолага муносабат билдирди
    • Қашқадарё ёшлар ишлари бошқармаси республика ташкилоти суҳбатидан ўтган раҳбарликка номзодларни «тажрибасиз, режасиз, ёшларнинг муаммоларидан бехабар» деб атади
    • Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати «юридик кучга эга эмас»

    10.10.2020, 07:56   Изоҳ (0)   17698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Покистон элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

    10.10.2020, 00:01

    Ўзбекистонда юк машиналари ва автобусларнинг ойналарини «тонировка» қилишга рухсат берилди

    09.10.2020, 23:43

    Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Одилов вафот этди

    09.10.2020, 23:28

    Bloomberg Ўзбекистон АҚШ компаниясидан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олганини маълум қилди

    09.10.2020, 23:13

    Ўзбекистонда коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди

    09.10.2020, 22:27

    Самарқандда аҳолининг табиий газ учун тўлаган 59 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган шахс ушланди

    09.10.2020, 21:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.