• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Bloomberg Ўзбекистон АҚШ компаниясидан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олганини маълум қилди

    Ўзбекистон АҚШнинг Sandvine Inc. компаниясидан интернет трафикни бошқарадиган технологияларни сотиб олган. Ушбу технологиялар интернетни цензура қилишда ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Bloomberg’нинг Sandvine компанияси собиқ ва амалдаги ходимлари ҳамда компания ҳужжатларига асосланиб ёзишича, асосан интернет трафигини бошқаришга мўлжалланган компаниянинг қурилмалари сўнгги йилларда интернетда цензура ўрнатиш мақсадида ҳам ишлатилган. Бу давлатлар қаторига Жазоир, Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Эритрея, Иордания, Кувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон каби мамлакатлар киради.

    Sandvine технологиялари юқори даражадаги интернет маълумотларининг давлатларга кириб келиши ва чиқиб кетишини бошқаради. «Пакетларни чуқур текшириш» (deep packet inspection) деб номланадиган қурилма спам ва вирусларни блок қила олиши мумкин. Аммо, компания ҳужжатларига кўра, ушбу қурилма орқали миллионлаб вебсайтлар ва мессенжерларни блок қилиб қўйиш ҳам мумкин.

    Таиландда Sandvine технологиялари қироллик оиласини танқид қиладиган сайтларни блоклашда ишлатилган. Bloomberg’нинг ёзишича, Миср ва Ўзбекистонда эса ушбу технологиялардан мустақил янгиликлар вебсайтларини блоклашда фойдаланилган.

    Qurium Media Foundation, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи гуруҳ вакилининг айтишича, сўнгги ўн йилликда ташкилот Миср, Озарбайжон, Иордания ва Ўзбекистондаги мустақил ОАВга ёрдам берган. «Ушбу давлатларда операторлар Sandvine технологияларидан кўплаб мустақил ОАВ вебсайтларини блоклашда фойдаланади», — дейди Торд Люднстром.

    Bloomberg томонидан ўрганилган ҳужжатларга кўра, Sandvine компанияси Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатларга фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни етказган.

    2020 йилнинг май ойида компания Жазоир ҳукуматига 10 миллион интернет фойдаланувчиларининг онлайн фаолликлари бўйича маълумотларни сақлай олиш қобилиятига эга қурилмани сотиш бўйича келишувга эришган.

    Bloomberg хабарига кўра, Беларусда компания технологиялари давлат томонидан бошқариладиган интернет агентликка сотилган. Ушбу технологиялар август ойида ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, мессенжерларни блоклашда ишлатилган. Шу сабабли сентябрь ойида Sandvine компанияси Беларусда ўз қурилмаларини сотишни тўхтатганлигини маълум қилган.

    «Технологиянинг ўзи, аслида, нейтрал, лекин у антидемократик давлатга берилса, бу кўп зарар етказиши мумкин», — дейди Sandvine ходими.

    Сентябрь ойида Sandvine Озарбайжондаги илғор интернет провайдери Delta Telecom билан YouTube, Facebook ва Instagram платформаларидаги жонли эфирларни блоклайдиган тизимни ўрнатиш бўйича иш олиб борган. Арманистон билан можаро кескинлашгандан сўнг Озарбайжонда Facebook, WhatsApp, YouTube, Instagram, TikTok, LinkedIn, Twitter, Zoom ва Skype платформаларига кириш бўйича муаммолар пайдо бўлди.

    Июль ойида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғига кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилган эди. Фойдаланувчилар янгилик тасмаси, изоҳлар, видеолар ва фотосуратлар секин юкланишидан шикоят қилишган.

    Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’га кириш билан боғлиқ муаммолар 2018 йилнинг охири ва 2019 йилнинг бошида ҳам  бир неча ой мобайнида кузатилган. Расмийлар буни телекоммуникация ускуналарини янгилаш ва тайинланган номлар ва рақамлар бўйича интернет-корпорацияси — ICANN’нинг криптографик калитини ўзгартириш билан изоҳлаган. Аммо кейинроқ манбалар блоклангани маълум бўлган.

    Олдинроқ «Лаборатория Касперского» компанияси SandCat кибергуруҳи ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўртасида алоқалар топганлигини маълум қилган эди. ДХХ махфий бўлинмаси хакерлик инструментларини харид қилганлиги ва янгиларини ишлаб чиқаётганлиги гумон қилинган.

    2019 йилнинг ёзида ўша вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажараётган Комил Алламжонов YouTube ва Facebook’ни блоклаб қўйган шахслар қамоқда эканликларини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу йўл билан салбий маълумотлар оқимини камайтиришга ҳаракат қилинган.

    Комил Алламжонов интернетни ўчириш билан ҳеч нарсага эришилмаслигини таъкидлаган эди. Ундан ташқари, VPN’нинг тобора оммалашиб бориши ноқонуний ва зарарли манбаларга кириш имкониятини очади, бу эса хавфсизлик тизимларини вайрон қилади.

    09.10.2020, 23:13   Изоҳ (0)   66078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди

    09.10.2020, 22:27

    Самарқандда аҳолининг табиий газ учун тўлаган 59 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган шахс ушланди

    09.10.2020, 21:48

    Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун автомобилнинг орқа ён ойнасини «тонировка» қилиш нархи арзонлаштирилди

    09.10.2020, 20:42

    Қашқадарёдаги тижорат банклари прокуратура назоратига олинади. Лекин бу қонунга зидлиги айтилмоқда

    09.10.2020, 20:27

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

    09.10.2020, 19:40

    Dori-Darmon компанияси 2019 йилни 48,3 миллиард сўм зарар билан якунлаганини эълон қилди

    09.10.2020, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик”  — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.