Жанубий Америка минтақасида ЖЧ—2022 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган икки учрашув 10 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Боливияни қабул қилди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Маркиньос «пентакампионлар»ни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада жамоасининг Роберто Фирмино иккинчи голини урган бўлса, иккинчи бўлим дебютида «Ливерпуль» футболчиси дублни нишонлаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
66-дақиқада меҳмонлар вакили Хосе Мария Карраско ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бироз ўтиб Филиппе Коутиньо якуний ҳисобни ўрнатди — 5:0. Мазкур баҳсда ПСЖ ҳужумчиси Неймар иккита голли узатма амалга оширди.
Яна бир учрашувда Колумбия терма жамоаси Луис Муриэлнинг дубли ва Дуван Сапатанинг голи эвазига Венесуэлани йирик ҳисобда таслим этди.
ЖЧ—2022 саралаши, КОНМЕБОЛ
1-тур баҳслари
10 октябрь, шанба
Бразилия — Боливия 5:0
Голлар: 1:0 – 16 Маркиньос, 2:0 – 30 Фирмино, 3:0 – 49 Фирмино, 4:0 – 66, автогол Карраско, 5:0 – 73 Коутиньо.Бразилия: Уэвертон, Маркиньос, Лоди (Теллес, 77), Тиаго Сильва (Фелипе, 71), Данило, Дуглас Луис, Коутиньо (Эвертон Рибейро, 77), Каземиро, Эвертон (Родриго, 59), Фирмино (Ришарлисон, 71), Неймар.
Боливия: Лампе, Сагредо, Сагредо, Вальверде, Карраско, Арабе (Кардосо, 63), Вайяр (Сабала, 84), Бустаманте (Гонсалес, 80), Салдиас (Сеспедес, 46), Меначо (Кампос, 62), Миранда.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Сильва (54), Карраско (79), Кампос (82), Сабала (90), Сеспедес (90).
Колумбия — Венесуэла 3:0
Голлар: 1:0 – 16 Сапата, 2:0 – 26 Муриэль, 3:0 – 45 Муриэль.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!