«Милан» клуби 2019 йилнинг 30 июнидан 2020 йилнинг 30 июнига қадар бўлган муддат ичидаги молиявий ҳисоботларни маълум қилди.
Унга кўра, миланликлар клубининг зарари 195 миллион еврони ташкил қилган. Бу «Милан» учун антирекорд ҳисобланади.
Кўрилган зарар миқдорининг бу қадар кўплигига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Бунинг оқибатида клуб инқироз ҳолатига келиб қолганди.
Шунга қарамай клуб эгалари мунтазам инвестиция киритган ҳолда клубнинг молиявий барқарорлигини сақлаб турибди.
Маълумот учун, «Милан» клуби АҚШнинг «Elliott Management Corporation» инвестицион фондига тегишли. 2018 йилда жамоанинг собиқ хўжайини Ли Юнҳун кредит қарздорлигидан чиқа олмагач, Милан шаҳри жамоаси америкаликлар қўлига ўтиб кетганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)