Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, ойналарининг тусини қорайтиришга рухсат берилган автотранспорт воситалари рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Жумладан, N1 ва N2 тоифага оид юк ташувчи автотранспорт воситалари учун ҳам орқа ён (ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган) ҳамда олд ён (ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган) ойналарининг тусини қорайтиришга рухсат берилди.

Маълумот учун, N1 ва N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари бўлиб, биринчиси энг катта вазни 3,5 тоннагача ҳамда иккинчиси 12 тоннагача бўлган автотранспорт воситалари ҳисобланади.

Шу пайтга қадар фақат енгил автомобилларга ойнасининг тусини қорайтиришга рухсат этилган эди.

Шунингдек, аввал автобус, микроавтобус ва минивенларга фақатгина туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширсагина, ойналарини қорайтиришга рухсат берилган эди. Ҳукумат қарорига кўра, қандай фаолиятни амалга оширишидан қатъи назар, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситаларининг барчасига ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат берилди.

Маълумот учун, III класс М2 тоифаси — фақат ўтириб кетиш учун мўлжалланган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 тоннагача бўлган автотранспорт воситалари бўлса, М3 тоифаси худди шу тоифадаги энг катта вазни 5 тоннадан кўп бўлган автотранспорт воситалари ҳисобланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун автомобилнинг орқа ён ойнасини «тонировка» қилиш нархи арзонлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар