Ўзбекистонга 9 октябрдан яна совуқ ҳаво кириб кела бошлади, куннинг биринчи ярмида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечагидан 4-6 даражага паст бўлди. «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, худди шундай совуқ ҳаво, эртага 10 октябрда республика ҳудудида ҳам давом этади.
Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди. Қайд этилишича, бу меъёрдан 5-7 даражага паст.
Республиканинг катта қисмида 9—10 октябрь кунлари қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудлари, Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 метр баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Изоҳ (0)