Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этган.
Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган вилоятнинг собиқ прокурори Акмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилган.
Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017—2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган. Қизиқ томони, у ушбу лавозимга ҳам Акмалхўжа Мавлоновнинг ўрнига тайинланганди.
Изоҳ (0)