Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Nexia автомобили MAN юк машинасининг ортидан урилиши оқибатида ағдарилди ва ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 6 октябрь куни соат 01:20 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Термиз—Тошкент йўналишида кетаётган 1994 йилда туғилган ҳайдовчи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Э.Т. Nexia автомобилини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Косон махсус механизациялашган» МЧЖга тегишли, фуқаро Т.Ш. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинаси тиркамасининг орқасига урилган. Натижада Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва ёнғин юзага келган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

ЙТҲ натижасида Nexia автомобилида бўлган йўловчи ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Э.Ш. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди