• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда хорижга ишга жўнатиш баҳонасида 300 дан ортиқ одамни чув туширган «Amilee Bahora» хусусий бандлик агентлиги раҳбарларига суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида хорижга ишга жўнатиш баҳонасида фуқароларни чув туширган «Amilee Bahora» хусусий бандлик агентлиги МЧЖ раҳбарларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, судланувчилар — «Amilee Bahora» хусусий бандлик агентлиги МЧЖ таъсисчиси ва ҳуқуқшуноси, 1970 йилда туғилган Жаҳонгир Тоҳиров ва агентлик таъсисчиси ҳамда раҳбари, 1972 йилда туғилган Баҳора Рауповага нисбатан суд ҳукми ўқилган.

    Ушбу жиноят иши бўйича якуний суд мажлиси 2020 йил 5 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья З.Аҳмедова, судья ёрдамчиси З.Файзиев ва Х.Раббимов котиблигида бўлиб ўтган.

    Мазкур жиноят ишида жабрланувчилар сони 300 нафардан ошиқроқни ташкил этган.

    Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жаҳонгир Тоҳиров Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик), 189-моддаси 1-қисми (товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш) ва 228-моддаси 1-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

    Судланувчи Баҳора Раупова Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б», «в» бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) ва 189-моддаси 1-қисмида (товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

    Бундан ташқари, суд ҳукмига кўра, судланувчиларга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Регистон кўчасидаги 9-уйнинг 1-қаватида жойлашган ва 1,317 миллиард сўмга баҳоланган 116,95 квадрат метр офис биноси кимошди савдоси орқали сотувга қўйилиб, судланувчиларга алданган фуқароларга тақсимлаб берилиши ва ортиб қолган маблағ Жаҳонгир Тоҳиров ва Баҳора Рауповага қайтариб берилиши белгиланди.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, мазкур агентлик фаолияти ортидан келиб чиққан норозиликлар бўйича 2019 йил декабрь ойида, 2020 йил январь ойида мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган кўплаб фуқаролар мурожаат қилган. Ана ўша мурожаатларда кўплаб фуқаролар «Amilee Bahora» хусусий бандлик агентлиги МЧЖ фаолиятидан норози бўлган.

    Кейинчалик кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига қилган мурожаатлари ортидан мазкур агентликнинг лицензияси 2020 йил 4 март кунидан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тўхтатиб қўйилган.

    Аввалроқ Самарқандда фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилиб, қарийб 787 миллион сўм пулни ўзлаштирган Consort хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: «Korean and Migrations» хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукми эълон қилинди

    07.10.2020, 22:29   Изоҳ (0)   22834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 20 октябргача узайтирилди

    07.10.2020, 22:11

    Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди

    07.10.2020, 21:42

    Тошкент метрополитенининг «Сергели» йўналишини қуриш ишлари якунланаётгани маълум қилинди

    07.10.2020, 21:27

    Андижон вилоятида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар ерда ётибди. Вилоят ҳокимлиги эса 2152 та захира ўрни борлигини маълум қилди

    07.10.2020, 21:12

    Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

    07.10.2020, 20:11

    Чилонзорда 13 ёшли болага куч ишлатган ИИБ ходимлари жазоланди

    07.10.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.