• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради. Бунгача Бош прокуратура шифокор уй қамоғига ўтказилиши кутилаётганини маълум қилганди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича ўз муносабатини билдирди. Вазирлик прокуратура идораларидан Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган қамоққа олиш чорасини бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштиришни сўради.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»
    Ҳозирда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг қамоққа олиниши масаласи интернет тармоғида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасига кўра, терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда мустақил равишда қабул қилади.

    Мазкур кодекснинг 14-моддасига кўра, одил судловни амалга оширишда судьялар мустақил фаолият юритиб, фақат қонунга бўйсунадилар.

    Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги идоралар фаолиятига аралашишга ҳақли бўлмаса-да, Гулжаҳон Йўлдошева аёл киши эканлиги ҳамда қарамоғида 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олган ҳолда, прокуратура идораларидан бошқа эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни сўрайди.

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Қайд этиш жоизки, Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳибсга олингани ҳақида 8 сентябрь куни хабар тарқалди. Бош прокуратура бу ҳолатга 10 сентябрь куни муносабат билдириб, Гулжаҳон Йўлдошева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 207-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўладиган мансабга совуққонлик билан қараш) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилгани ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганини маълум қилди.

    Шундан кейин Гулжаҳон Йўлдошеванинг олти нафар фарзанди борлиги, уларнинг энг кичиги икки ёшда эканлигига қарамасдан, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани юзасидан турли фикрлар билдирилди.

    Хусусан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 2 октябрь куни Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган эҳтиёт чорасига муносабат билдириб, «Оғир жиноят қилганлар ҳам четга чиқиб кетмаслик шарти билан уйда сақланади — боласининг олдида, оиласида бўлади. Шу нуқтаи назардан, унинг жинояти қанчалик оғир ёки оғир эмаслигига ҳозир баҳо бера олмайман, лекин аёл киши, кичкина боласи борлигини эътиборга олиб, ҳозирча қамоққа олмаслик ҳам мумкин эди, қачонки суд қарор чиқармагунича», деб айтганди.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Гулжаҳон Йўлдошева билан 3 октябрь куни Омбудсман ҳузуридаги миллий превентив механизм (МПМ) доирасида суҳбат ташкил этилгани, вазирлик Гулжаҳон Йўлдошеванинг қамоққа олинганидан ташвишдалигини билдирди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева 5 октябрь куни вилоят бош инфекционисти билан боғлиқ ишни кузатиб бораётганини маълум қилди ҳамда прокуратурадан Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб чиқди.

    Бош прокуратура 6 октябрь куни Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган ҳибсга олиш тўғрисидаги эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш масаласи Чирчиқ прокуратураси томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Бош прокуратура мазкур иш бўйича қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилиши кутилаётганини маълум қилиб бўлганидан кейин прокуратура идораларидан Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор қўлга олинганига қарийб бир ой ўтганидан кейин биринчи марта мазкур иш бўйича расмий муносабат билдирди.

    06.10.2020, 20:43   Изоҳ (0)   18553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаров вафот этди

    06.10.2020, 20:13

    Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими 2021 йил январдан жорий этилади — Акмал Бурҳонов

    06.10.2020, 19:14

    Саида Мирзиёеванинг мурожаатидан сўнг Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилиши кутилмоқда

    06.10.2020, 18:45

    ОАВ: Ўзбекистон Қирғизистонга кирмоқчи бўлган фуқаролари учун чегарани ёпди

    06.10.2020, 18:39

    «Ўзгидромет» 7 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    06.10.2020, 18:13

    «Эй худо, шарманда қилма». Шерзод Кудбиев ҳокимлик лавозимини эгаллаганидан кейин биринчи фикри ҳақида

    06.10.2020, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.