Ижтимоий тармоқларда Malibu русумли автотранспорт воситасининг зовурга тушиб кетганлиги ҳолати тарқалди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, ҳодиса 2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4Р-48 автомобиль йўлининг 69 километрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган. Натижада автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхшилиги маълум қилинган.

Аввалроқ Навоийда Isuzu юк машинаси ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas’га урилгани ва зовурга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.