• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда банк ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилинди

    Наманган вилоятидаги банк ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилингани аниқланди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: UzTag

    Фото: UzTag

    Маълум қилинишича, 29 сентябрь куни «Банкирнинг кундалиги» Telegram-каналида Наманган вилоятида 17 та банк, шу жумладан, Марказий банкнинг ҳудудий филиалининг мажбурий пахта теримига жалб қилингани акс этган рўйхатни эълон қилди. Нашр қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, Учқўрғон туманида пахта йиғим-терими учун 1470 нафар теримчини жалб қилиш тўғрисида топшириқ берилган, аммо банкларнинг умумий штати 1422 нафар ходимни ташкил қилади.

    Бундан ташқари, келтирилган маълумотларга кўра, 21 сентябрь ҳолатида 1164 нафар ходим пахта теримида қатнашиб, 41662 кг пахта терган. Жадвалда теримчиларнинг вақтинча турар жойлари ва пахта териладиган фермер хўжаликлари ҳам кўрсатилган.

    Марказий банк ўзининг ҳудудий бошқармасига таяниб банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланмаганлигини маълум қилди.

    Мавзуга доир: «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Айни пайтда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати 21 сентябрдан бошлаб пахта теримида мажбурий меҳнат ҳолатларининг олдини олиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини хабар қилди.

    Давлат меҳнат инспекциясига 29 сентябрь ҳолатига кўра 50 та мурожаат келиб тушган, улардан 22 таси Call-марказ орқали, 2 таси сайт орқали ва 26 таси ижтимоий тармоқлар орқали. Мурожаатларнинг аксарияти Наманган — 11 та, Қашқадарё — 10 та, Жиззах — 6 та, Андижон — 5 та, Тошкент — 4 та ва Бухоро вилояти — 3 та ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Маълум қилинишича, 16 та ҳолатда фуқаролар маҳаллалар томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинган, 6 ҳолатда улар банк ходимлари бўлган. Меҳнат вазирлиги барча хабарлар ўрганилаётгани ва аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

    «Шунга қарамай, кунлик мониторинг натижаларига кўра ишчи гуруҳлар мансабдор шахсларга 2 та мажбурий меҳнат, 4 та меҳнат шартномасини нотўғри тузиш ва меҳнат шароитларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича 27 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима солди», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: «Қашқадарёда мажбурий меҳнат кузатилмади, аммо теримчиларга яратилган шарт-шароитни зўр деб бўлмайди». Республика ишчи гуруҳи дастлабки хулосаларини маълум қилди

    Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг нашрга аниқлик киритишича, Наманган банкларида мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ўрганилмоқда, аммо фактлар қисман тасдиқланган. Яқин кунларда ушбу фактлар бўйича хулоса қабул қилиниши кутилмоқда.

    Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушган мурожаатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ҳам юборилади. Хусусан, Наманган шаҳридаги қурилиш материалларига ихтисослаштирилган бозорда иш юритаётган тадбиркорлардан «пахта учун» маблағ йиғиш ҳолати бўйича тушунтириш хатлари ва тегишли ҳужжатлар чиқарилди.

    Меҳнат вазирлигининг таъкидлашича, факт тасдиқлангани сабабли ҳужжатлар белгиланган тартибда қонуний чоралар кўриш учун Наманган прокуратурасига юборилган.

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрдаги қарори билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари пахта йиғим-терим жараёнига таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари жалб қилинишининг олдини олиш учун жавобгардир.

    «Gazeta.uz» Наманган вилояти ҳокимлигига изоҳ олиш учун сўров юборган.

    Мавзуга доир:

    • Пахта мавсумида Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига банд бўлмаган аҳолидан жами 76,8 минг теримчи жалб қилинади
    • Республика бўйича экилган пахтанинг 10 фоизи пахта териш машиналарида, 90 фоизи қўл меҳнати ёрдамида терилиши маълум қилинди

    05.10.2020, 15:57   Изоҳ (0)   34139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга бўлажак президентлик сайловларида муваффақият тилади

    05.10.2020, 15:09

    Тошкентда 5 октябрдан қайси мактаблар анъанавий тарзда фаолият бошлаши маълум қилинди

    05.10.2020, 14:14

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига ўнинчи ҳафта кўтарилди

    05.10.2020, 12:23

    Тошкент вилоятида тупроқ босиб қолган қурилиш ишчиси қутқарилди

    05.10.2020, 11:40

    Жондор тумани ҳокими: Туманимиз «қониқарсиз» деб топилишига асосий сабаб — эътиборсизлигимиз

    05.10.2020, 11:26

    «Қониқарсиз» деб баҳоланган Балиқчи туманида Танзила Норбоева иштирокида сессия бўлиб ўтди

    05.10.2020, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.