• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тоғли Қорабоғдаги низонинг кучайиши ва Тайванни кўзлаётган Хитой. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Сентябрь ойининг сўнгги ҳафтаси ҳам бир қатор эътиборга молик ҳодисалар билан ёдимизда қолди. Бугунги дайжестимиз жаҳон сиёсий майдонида юз бераётган янгиликлар ҳақида.

    Тоғли Қорабоғдаги низога нега бефарқ бўлмаслик ҳақида

    26 йил мобайнида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган ўт очишни тўхтатиш борасидаги келишув 27 сентябрь якшанба куни яна бузилди ва икки қўшни мамлакат чегаравий ихтилоф сабабли яна бир-бирлари билан қонли тўқнашувга кирди, деб ёзади Москвада жойлашган Карнеги таҳлил маркази. Урушнинг бошланишига икки муҳим тарихий жиҳат сабаб бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биринчидан, бу икки давлат 26 йил мобайнида бир-бирига нисбатан қасд олиш учун сабаб бўладиган адоватни дилида тугиб келгани бўлса, иккинчидан, айни пайтда икки мамлакат учун ҳам очиқ низога кириш учун «буюк тарихий он» келгани билан изоҳлаш мумкин. Озарбайжон ва Арманистон жангга кирган бир вазиятда Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раиси Нуман Куртулмуш барча туркий давлатларни Озарбайжоннинг тарафини олишга чақиришга ҳам улгурди.

    Тоғли Қорабоғдаги ҳудудий низо посцовет маконидаги энг оғриқли ва хавотирланишга асос бўлиб келди. Горбачёвнинг қайта қуриш сиёсати амалда бўлган 1988 йилда Тоғли Қорабоғдаги вазият этно-сиёсий муаммога айланиб улгурганди. Расмий Кремль эса мазкур вазиятда низони тинч йўл билан ҳал қилишда катта муаммога дуч келди. Бир сўз билан айтганда, сиёсий можарони ҳал қила олмади. Натижада мазкур муаммо кейинроқ Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қонли урушга сабаб бўлди.

    1991 йилда мустақил Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланиб кетган уруш 1994 йилда Россиянинг тарафларни келишувга чақириши натижасида ўз ниҳоясига етди. Арманистон жангда ғолиб тараф сифатида эътироф этилди, Озарбайжон эса аҳолисининг аксари арманлар бўлган Қорабоғ ҳудудидан маҳрум бўлди. Можаронинг туб илдизи эса ҳал қилинмай қолди. Қорабоғдаги етти ҳудуд эса арманлар назоратига ўтган эди.

    1994 йилдан кейин Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматлари Тоғли Қорабоғ борасида бир-бирларига нисбатан кескин сўз жанги қилиб келган бўлса-да, минтақада нисбатан тинчлик ҳукм сурди. Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам орадаги тинчлик сукунатидан фойдаланган ҳолда ўз ҳарбий кучларини замонавий қурол-яроғлар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.

    2016 йилнинг апрель ойида Озарбайжон ва Арманистон орасида яна ихтилоф юз берди ва бу сафар ҳам Россиянинг аралашуви натижасида кенг қамровли зиддиятнинг олди олинди. Бироқ айни пайтдаги низони олдини олиш мураккаб. Чунки озарлар ҳам, арманлар ҳам ўз ҳукуматларидан кескин чоралар кўришни талаб қилиб чиқмоқда. Ҳукумат раҳбарлари эса ўз халқининг агрессив кайфияти билан муроса қилишга тўғри келмоқда. Ҳарбий низо эса кучайгандан кучайиб бориши эҳтимоли ниҳоятда катта.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида юзага келган ҳозирги вазиятни иккита жиҳат янада кескинлаштириши мумкин. Биринчидан, Туркия ҳукумати Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди. Деярли 30 йил мобайнида расмий Анқара Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қорабоғ масаласидаги Минск келишуви таркибида бўлиб келди ва ҳар сафар Озарбайжонни қуролли низога кирмасликка чақирди ва расмий Бокуни қўллаб-қувватлади. Бугун эса вазият анча мураккаб ва минтақадаги геосиёсий вазият ҳам 30 йил аввалгидек эмас.

    Иккинчи жиҳат, АҚШ минтақадаги вазиятга аралашмаслик сиёсатини юритмоқда. 1998 йилда Вашингтон Қорабоғ масаласини ижобий ҳал қилишга даъват қилган мамлакат сифатида сиёсий майдонга чиққан эди. Ҳаттоки 2001 йилда Флорида штатининг  Ки Уэст шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон давлат раҳбарлари АҚШ воситачилигида учрашув ўтказди. Муаммо бартараф қилингандай эди. Бироқ 27 сентябрдаги воқеадан сўнг АҚШ ҳукумати Қорабоғдаги вазият борасида фикр билдирган энг кейинги мамлакатлардан бири бўлди.

    Бу эса АҚШнинг минтақадаги вазиятга аралашмаслигидан дарак. Устига устак Тоғли Қорабоғдаги сиёсий вазият бу Россия ва Туркиянинг манфаатлари тўқнаш келган навбатдаги минтақа ҳам бўлиб турибди. Аввалроқ Сурия ва Ливия борасида ҳам рус-турк муносабатлари анча таранглашиб қолганди.

    Европа Иттифоқи эса Қорабоғдаги низода сезиларли қизиқиш билдирмай келган эди. 1998 йилда Париж Қорабоғ масаласида Минск келишувининг иштирокчиси сифатида қатнаша бошлаган бўлса-да, Қорабоғдаги низога жуда қизиқувчанлик билан ёндашмади. Россия ҳукумати эса Қорабоғдаги вазиятда воситачи сифатида астойдил ҳаракат қилаётган бўлса-да, Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам расмий Кремлга кўп ҳам ишонқирамай келди. Бундай вазиятда эса Москва минтақадаги вазиятни бир ўзи айни пайтда ҳал қилишга ожиз.

    Арманистон ва Озарбайжон ҳозирча бир-бирларини ҳужумни биринчи бўлиб бошлаганликда айблаб чиқмоқда. Қорабоғдаги вазият янада кескинлашиб кетадиган бўлса, АҚШ ҳам, Европа Иттифоқи ҳам масалага аралашишга ва Россия билан ихтилофларини бир четга суриб, бир стол атрофига йиғилишга мажбур бўлиши мумкин.

    Тоғли Қорабоғ борасидаги айрим билиш керак бўлган жиҳатлар:

    • Тоғли Қорабоғ ҳудуди 4 400 минг квадрат километрни ташкил қилади;
    • Ҳудудда христиан динидаги арманлар ва мусулмонлар истиқомат қилади;
    • Совет Иттифоқи даврида ҳудуд Озарбайжон таркибидаги мухторият ўлкаси сифатида ташкил топди;
    • Мустақиллик эълон қилган ҳудудни Арманистон ва кўплаб давлатлар тан олмай келади;
    • 1988–1994 йиллардаги уруш натижасида бир миллионга яқин маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб кетган ва 30 мингга яқин инсон ҳалок бўлган эди;
    • Минтақадаги айирмачи гуруҳлар Озарбайжонга тегишли айрим ҳудудларни назорат қилади;
    • Туркия Озарбайжонни очиқдан очиқ дастаклаб келмоқда;
    • Арманистонда эса рус ҳарбий базалари мавжуд

    Гонконг масаласи ҳал бўлди, энди навбат Тайванга келдими?

    Бундан уч ойча вақт олдин Хитой ҳукумати Гонконгга янги миллий хавфсизлик ҳақидаги қонунни қабул қилиш вазифасини юклади ва бу ишни аъло даражада бажарди. Гонконг эса ўз мухториятининг бир қисмидан ҳам воз кечишга мажбур бўлди. Ҳозирда Хитой ўз нигоҳларини Тайванга қаратмоқда, деб ёзади The Guardian нашри.

    Фото: CIA World Factbook

    Фото: CIA World Factbook

    Айрим мутахассислар назарида, расмий Пекин Гонконгдаги вазиятдан Тайванга нисбатан сиёсатни юритишда намуна сифатида фойдаланиши ҳам мумкин. Ҳозирча Тайван 1949 йилда Хитойда амалга оширилган фуқаролар урушидан сўнг қўлга киритган мустақиллигини сақлаб келмоқда. Хитой эса Тайванни ўз назоратига олиш учун оролда ҳарбий амалиёт олиб боришига тўғри келди.

    ХХ асрнинг 90 йилларида оёққа туришга уриниб ётган Хитой учун Тайванга қарши бирор-бир ҳарбий амалиёт ўтказиши эҳтимолининг камлиги, аввало, Хитойнинг заиф иқтисодиёти билан изоҳланар ва Хитой коммунистик партияси раҳбарияти доҳий Дэн Сяопиннинг тажовузкорлик сиёсатидан тийилиш ҳақидаги кўрсатмаларига амал қиларди. Аммо ҳозирда Хитойдаги вазият ўзгарди. Хитой бугунда дунёнинг иккинчи рақамли иқтисодиёти сифатида ташқи сиёсатда тобора тажовузкор сиёсат юритмоқда, миллий бойлигини рақамли технологиялардан тортиб ҳарбий қурол яроғларни ривожлантиришга қаратмоқда. Қисқача қилиб айтганда, бугунги Хитой аввалги заиф Хитой эмас.

    Хитой Озодлик армиясининг расмийлари вақти-вақти билан Тайванни босиб олиш ҳақида иддаолар қилиб келмоқда. Бироқ расмий Пекин ҳукумати раҳбарияти халқаро сиёсатда Хитой ҳукумати ҳар қандай низолардан тийилишини, мамлакат эндигина маоцизмнинг қора кўланкаларидан қутулиб келаётганини таъкидламоқда. Аммо амалда Хитой ҳукумати Ҳиндистон билан чегаравий низолар устида тортишиб келмоқда.

    Бундан ташқари, айни пайтда Япония билан Сенкакку ороллари, Индонезия, Филиппин, Малайзия билан ҳам Тинч океани минтақасида чегара борасидаги ўз иддаоларини эълон қилди. Жонс Ҳопкинс университетининг сиёсий иқтисод профессори Хо Фанг Ханг назарида, расмий Пекин Тайванни босиб олиш ҳақида ҳозирча ҳаракат қилмаётган бўлса-да, Гонконг мисолида Хитойнинг сиёсий режалари анча узоқни кўра билган ҳолда иш қилаётганидан дарак.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    1949 йилда Хитойдаги фуқаролар урушида Маодан мағлуб бўлган Чан Кай Ши Тайванга келиб олди-ю, узоқ вақт оролда диктаторлик қилди. 1987 йилдан бошланган Тайван баҳори натижасида орол давлатда либерал ислоҳотлар жонлана бошланди ва ҳозирда Тайван Осиёдаги кам сонли демократик давлатлардан бири сифатида эътироф этилади. Тайван ҳаттоки демократик ислоҳотлар ортидан бир жинслилар никоҳини ҳам қонунийлаштирди.

    2020 йилда эса Тайван коронавирус пандемиясига қарши курашда бир қатор эътирофга сазовор бўлган сиёсатни амалга оширди. Time журнали бу йил ҳаттоки Тайван раҳбари Сай Инвенни дунёнинг энг таъсирли юз сиёсатчиларидан бири сифатида эътироф этди. Расмий Пекин эса сўнгги пайтларда Хитой учун энг муҳим мақсад Тайванни Хитой билан яна бирлаштириш ҳақида гапирмоқда.

    Натижада Хитой сиёсатчиларининг Тайван борасидаги мулоҳазалари расмий Вашингтон ва Пекин ўртасида бир қатор низоларни ҳам юзага чиқарди. Хитой тарафи эса Тайванга нисбатан провакацион сиёсат ҳам юритмоқда. Тайван ҳукумати эса Хитой расмийларини провакацион сиёсатдан воз кечишга ва Тайваннинг дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирмоқда.

    Хитой Тайванни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат бошлайдиган бўлса, бу Тайван ва Хитой, бир тарафда АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий тўқнашувларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    03.10.2020, 08:52   Изоҳ (0)   65836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ливан суди Байрутдаги портда юз берган портлаш бўйича 2 нафар россияликни сиртдан ҳибсга олди

    03.10.2020, 08:21

    Сайлга чиққан хитойликлар, бош кийими учун имтиҳон топшираётган ҳарбий, намойиш ва ёнғинлар. 2 октябрь суратлари

    02.10.2020, 23:56

    Коронавирусга чалинган Дональд Трампнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    02.10.2020, 23:43

    Россия ТИВ Беларуснинг европалик мансабдорларга қарши санкциялари Россияда ҳам амал қилишини билдирди

    02.10.2020, 23:25

    Буюк Британияда коронавируснинг хавфли мутацияси аниқланди

    02.10.2020, 22:53

    Москвада коронавирус хавфи гуруҳига кирувчи ўқитувчилар ўрнини талабалар эгаллайди

    02.10.2020, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40

    Нега эркаклар кийимидаги тугмалар чапдан ўнгга, аёлларникида эса аксинча — ўнгдан чапга қадалади?

    Мода | 26 июн, 19:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.