Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.

Фото: Pinterest

Қайд этилишича, кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Маълумотларга кўра, мамлакат бўйича энг арзон палов Қорақалпоғистонда тайёрланади. У ерда бир порция палов ўртача 13 883 сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат палов эса Бухоро вилояти (18 667 сўм) ва Тошкент шаҳрида (18 600 сўм) экани аниқланган.

Билдирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.