Fendi модалар уйи компания логотипи — иккиланган F ҳарфи кўринишидаги макаронларни ишлаб чиқарди. Бу ҳақда дизайнер Ким Жонс ўз Instagram’даги саҳифасида маълум қилди ҳамда макаронларнинг сурати билан бўлишди.
Бундай макаронлар Fendi’нинг Миландаги модалар намойиши иштирокчиларига тарқатилган.
Айнан шундай суратлар мода олами вакилларининг ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пайдо бўлган. Макаронлар бренд логотипи туширилган оқ қутиларга жойланган.
Fendi пастанинг янги тиражини ишлаб чиқарадими, йўқми ҳозирча номаълум. Бироқ Graield платформасида ушбу макаронларнинг бир нечтаси сотувга қўйилган. Уларнинг баҳоси 70 доллар.
Бренднинг модалар намойиши Милан мода ҳафталиги доирасида ўтказилган. Fendi’нинг намойиши офлайн режимида ўтказилган биринчи шоу бўлган.
Изоҳ (0)