«Аякс» ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Каталон клуби расмий сайтида қайд этилишича, Дестнинг трансфери бонуслар бирга 26 миллион еврони ташкил этган. 19 ёшли футболчи каталонияликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Унинг товон пули эса 400 миллион евро этиб белгиланади.
Сержиньо Дест ҳимоячига керак бўлган кўплаб ажойиб фазилатларни ўзида мужассам этган: ҳужумларга қўшилиш, мустаҳкам ҳимоя, тўпга эгалик қилиш ва ижодкорлик. Бундан буён ушбу фазилатлар «Барселона» либосида намойиш этилади, бу эса қўрқмас ёш ҳимоячи учун чақирув бўлади.Дест «Аякс» академияси тарбиялнувчиси ҳисобланади. У Амстердам клубининг асосий жамоасидаги дебютини 2019 йилда ўтказган. Ўтган мавсумда эса америкалик ҳимоячи 36 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилди.«Барселона» баёноти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)