Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» ва «Ал-Аҳли» жамоалари 30 сентябрь куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Гонсало Мартинес «Ан-Насср»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Абдулфаттоҳ Асири Ар-Риёд шаҳри жамоасининг иккинчи голини урди.
Мазкур голлар «Ан-Насср»га ғалаба келтирди ва жамоа мусобақа ярим финалига йўл олди.
Ғарб минтақасидаги чорак финалларнинг яна бирида «Пахтакор» жамоаси «Персеполис»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 30 сентябрь куни 22:45 да бошланади.
Осиё Чемпионлар Лигаси
Чорак финал баҳси
30 сентябрь, чоршанба
«Ан-Насср» Саудия Арабистони — «Ал-Аҳли» Саудия Арабистони 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Мартинес, 2:0 – 55 Асири.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)