«Реал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар яна жароҳат олди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Бельгиялик футболчи ўнг оёғи мушакларини шикастлаб олган. Клуб шифокорлари ўйинчини тиклашда давом этади.
Marca’нинг хабар қилишича, Азар 3-4 ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа Эден Бельгия терма жамоасининг Миллатлар Лигасидаги ўйинларини ўтказиб юборади.
Азар 2019/20 йилги мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 16 ўйин ўтказиб, бита гол ва олтита голли узатмага муаллифлик қилди. У мавсум давомида уч бор жароҳат олди ва уларнинг иккитаси жиддий жароҳат эди.
Азар 2020/21 йилги мавсумда ҳали ўйин ўтказмаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)