Тоғли Қорабоғда 27 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар қайтадан бошланди. Жангларда, жумладан, артиллерия ва оғир техникадан фойдаланилмоқда. Ҳар иккала низолашувчи томон бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва туташиш чизиғини кесиб ўтишда айбламоқда, шунингдек, муваффақиятли қарши ҳужум уюштириб, душманнинг юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилгани ҳақида ҳисобот бермоқда.